...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда шифохона ходимларига янги iPhone сотиб олиш тақиқланди


11:18, 29.09.2016 Технология
 2 685

Apple компаниясининг смартфонларидан фойдаланган ходимга ишдан бўшатилиш хавфи билан таҳдид қилинди.

Хитойнинг Чунцин шаҳридаги касалхоналарнинг бирида Apple компаниясининг янги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларини сотиб олишни тақиқловчи эълон маълум қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Аниқланишича, смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш шифохона ҳудудида “экстравагант”, яъни ғайриоддий ҳаёт тарзи юзага келишининг олдини олишдир. Шифохона ходимларидан бирортаси шу турдаги смартфонни сотиб олса, йил якунига кўра мукофот пулидан маҳрум қилиниши ва ҳатто, ишдан бўшатилиши ҳам мумкин.
 
Баъзи ОАВларнинг Чунциндаги аёллар шифохонаси директори маҳаллий брендни қўллаб-қувватлаш учун ҳам шундай тақиқни ўйлаб топган. Аввалроқ, ходимларга Apple компаниясининг бошқа ускуналари – iPhone 5 ва iPhone 6дан фойдаланиш ҳам тақиқланганди.
 
Сентябрь ойининг бошида Американинг Apple компанияси янги iOS 10 операцион тизимида ишловчи iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларини тақдим этганди. Мазкур мобил телефонлар 16 сентябрдан дунёнинг 28та давлатида сотила бошлади. Айни вақтда Хитойнинг турли шаҳарларида 36та Apple’нинг махсус дўконлари мавжуд. 
Дурдона Расулова

Теглар:Apple iPhone 7 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!