...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хайр, мактабим! Ўзбекистонда сўнгги қўнғироқ чалинди


14:23, 25.05.2017 Жамият
 3 794

Улар ўқитишнинг кейинги босқичи – касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олинади.

Бугун, 25 май куни Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили якунига бағишланган “Хайр, мактаб! Салом, коллеж!” деб номланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
 
Жорий ўқув йилида 9680 та умумий ўрта таълим мактабини 467 019 нафар ўқувчи битириши ҳақида хабар берган эдик. Улар ўқитишнинг кейинги босқичи – касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олинади.
 
Маълумот учун, 2016-2017 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 467 019 нафар ўқувчини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бир неча бор “Сўровнома”лар ўтказилиб, унда битирувчиларнинг 44 900 нафари (9,2 фоиз) академик лицейларда, 424 229 нафари (90,8 фоиз) эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган.
Бобур Жалолов

Теглар:Хайр Сўнгги қўнғироқ 25 май 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар