...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро пул ўтказмаларида пластик картага рухсат берилди


18:22, 17.11.2017 Жамият
 3 759

Мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласидаги кўплаб мурожаатлари инобатга олинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонга асосан “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан МДҲ давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинуви қайта йўлга қўйганини хабар қилган эдик.
 
МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади.
 
“Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг хабар беришича, халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласида кўплаб мурожаатлар бўлган.
 
Бунинг натижаси ўлароқ Россия, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ва пластик карталаридан амалга ошириш мумкин. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекистон почтаси Пластик карта Пул ўтказмалари МДҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар