...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро конференция иштирокчилари Самарқандга борди


20:29, 21.09.2018 Жамият
 1 903

Хорижий меҳмонлар “Афросиёб”да Самарқандгача Ўзбекистон табиатини томоша қилиб кетдилар.

Бугун, 21 сентябрь куни “Марказий Осиё транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари тонгда “Афросиёб” тезюрар поездида қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига етиб боришди.
 
300 дан ортиқ маҳаллий ҳамда хорижий меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини кўришдан ташқари, MAN заводи фаолияти билан яқиндан танишган. У ерда завод фаолияти ҳақида тақдимот ва экскурсия ўтказилган. Меҳмонларга юк автомобиллари, шаҳар ва шаҳарлараро автобуслар, трейлерлар ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумотлар берилган.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда “Марказий Осиё транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ҳамда шўъба йиғилишлари бўлиб ўтганди.
 
Конференцияда халқаро транспорт йўлакларидан самарали ва ўзаро манфаатли асосда фойдаланиш, Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлаш учун ягона тармоқлашган ва халқаро интеграллашган транспорт маконини яратиш масалалари муҳокама этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд Конференция транспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар