...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулчеҳра Эшонқулова қаерда?


03:03, 19.02.2016 Кино
 18 406

Эшонқулованинг қачон Тошкентга қайтиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Бир вақтлар ўзбек киносида омади чопган актриса Гулчеҳра Эшонқулова ўз даврида кино бозорида энг талабгир актрисалардан бири эди. Унинг ижодида 2010 йилдан бошланган танаффус фильмлардаги бош қаҳрамонлар ролини бой беришига сабаб бўлган эди. Ўтган йили актриса яна тилга тушди. Бу гал фильмлари билан эмас, балки ўзидан ёш йигитга турмушга чиққани билан... Хуллас кино оламида яна кўринмай қолган актриса айни дамда Туркияда таҳсил оляпти. У ёлғиз эмас, турмуш ўртоғи Шароф ҳам Гулчеҳра билан бир олийгоҳда ўқияпти.



Гулчеҳра Эшонқулова ижтимоий тармоқлардан Instagram’да анча фаол. У деярли ҳар куни ўз суратларини оммага тақдим этиб боради. Узун сочларидан воз кечган актриса куни кеча Туркияда ўзи билан таҳсил олаётган турли миллат вакилларини ўзбек миллий таомларидан бўлмиш палов билан сийлаганини маълум қилди.

Актрисани бир кўришда танишингиз қийин. Ижтимоий тармоқларда уни кузатиб бораётган 32 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Гулчеҳранинг ўзгариб кетганини айтишмоқда.

Эшонқулованинг қачон Тошкентга қайтиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Тез орада Гулчеҳранинг турмуш ўртоғи Шароф Шаропов суратга тушгун “Вақт” фильмининг премьераси бўлиб ўтади.

Теглар:Гулчеҳра Эшонқулова Шароф Шаропов Актриса Instagram 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Комилжон
00:06 29.06.2016

актриса Гулчехра эшонкулова доим бахтли булсин


03
17:19 23.02.2016

tilagim baxtli bolishsin.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!