...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan яна бир автосалон раҳбарини лавозимдан олди


16:26, 18.10.2018 Жамият
 4 231

Фарғонадаги автосалонда текширув ўтказилди.

GM Uzbekistan АЖ ҳуқуқ-тартибот органларидан келган хабарга кўра, “Фарғона Автосавдо” МЧЖ фаолиятини текширувдан ўтказди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
 
Текширув давомида қуйидаги камчиликлар аниқланган:
 
Тадбиркорлик субъекти фаолияти бўйича қарорлар қабул қилишда баъзи масъул ходимларнинг эгаллаб турган лавозими ваколатидан четга чиқиши;


 
GM Uzbekistan ва АТБ InfinBank билан ҳамкорликда ўтказилаётган акция доирасида Spark автомобилини сотиб олган мижозга велосипед берилмагани;
 
Автомобилларни сақлашга мўлжалланган омборнинг компания талабларига жавоб бермаслиги;
 
Ҳар куни янгиланиб турувчи сотиб олиш ва шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли тартибда юргизилмагани;
 
Автосалондаги мижозлар учун мўлжалланган кутиш зали стандартларга мос эмас, шунингдек, мижозлар келиши учун қулай шароит яратишни таъминловчи сервис-менежер мавжуд эмас.
 
Текширувлар якунига кўра, “Фарғона Автосавдо” МЧЖ раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Аниқланган барча камчиликларни бартараф қилиш учун Ботиржон Набижоновчи Акбаров директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, GM Uzbekistan Тошкент шаҳридаги “Ҳумо” автосалони билан ҳамкорликни бекор қилганди. Ундан аввалроқ эса Намагандаги автосалон раҳбарига чиқиш эшиклари кўрсатилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Автомобил Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 186

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар