...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шубҳали автоҳалокат. Хошхожийнинг йўқолишида гумонланаётган шахс қурбон бўлди


15:42, 18.10.2018 Спорт
 6 798

У қандай ҳолда автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилмаяпти.

Саудиялик журналист Жамол Хошхожийнинг қотиллигида гумон қилинганлардан бири йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланди.
 
Маълумотларга қараганда, ҳалок бўлган шахс Саудия Арабистони Ҳарбий ҳаво кучлари лейтенанти Машал Саад ал-Бўстоний бўлган. ЙТҲ мамлакат пойтахти Ар-Риёдда юз берган. Ҳозирча мазкур автоҳалокат тафсилотлари ҳақида тўлиқ маълумот берилгани йўқ.
 
Таъкидланишича, 31 ёшли Машал Саад ал-Бўстоний жорий йилнинг 2 октябрь куни Туркияга ташриф буюрган 15 кишилик ҳарбийлардан бири эди. Мазкур  гуруҳ Истанбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида журналистни ўлдиришда гумон қилинаётганди.


 
Аввалроқ,  АҚШ президенти  Дональд Трамп Туркиядан Жамол Хошхожий ишига боғлиқ бўлган аудиоёзувларни сўрагани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Журналист можароси Жамол Хошхожий ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!