...
МЕНЮ
ONLINE TV

Газ муаммоси билан виртуал қабулхонага мурожаат қилган фуқаронинг муаммосига уч кунда ечим топилди


19:59, 20.12.2016 Жамият
 7 220

Куз-қиш мавсумида аҳолининг газга бўлган эҳтиёжи янада ортади. Нафақат овқат тайёрлаш ёки чой қайнатиш, балки уйни иситиш учун ҳам газ айни муддао. Бу даврда эса газнинг узилиши ёки пасайиб кетиши табиий.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси тизимида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларда кўтарилган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди.
 
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи Мухторали Қўчқоров табиий газ босими жуда пасайиб кетганлиги, қишнинг совуқ кунларида маҳалла хонадонлари совиб кетаётганини айтиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясига мурожаат қилган. 

“Юртимизда ташкилотларнинг виртуал қабулхоналари ишга туширилгани биз фуқароларнинг оғирини енгил қилмоқда. Газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар ва нуқсонлар энди барҳам топади, деб умид қиламиз. Шикоятим икки кун ичида ўрганилиб, соҳа ходимлари маҳалламиздаги газ трубалари яроқсиз ҳолатда эканлигини аниқлаб, янгисига алмаштирди. Ҳозир “зангори олов” босими меъёрида”, дейди фуқаро М.Қўчқоров.

Худди шунга ўхшаш ариза-мурожаат Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласидаги Тошлоқ кўчаси, 7-уйда яшовчи Бобур Исмоиловдан ҳам келиб тушган.
 
Унинг маълум қилишича,  у яшаётган ҳудудда газ таъминотида мунтазам узилишлар бўлиб турган. Газ босими эса жуда паст бўлган. Фуқаро вирутал қабулхонага мурожаат қилгач, уч кун ичида соҳа ходимлари келиб, муаммонинг ечимини топишганини айтади. Маълум қилишича, аҳоли томонидан кўплаб қўлбола газ ускуналари ўрнатилгани, ноқонуний газ таъминотидан фойдаланаётган шахсларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари сабабли айрим фуқаролар жабр кўрган.
 

Куз-қиш мавсумида аҳолининг газга бўлган эҳтиёжи янада ортади. Нафақат овқат тайёрлаш ёки чой қайнатиш, балки уйни иситиш учун ҳам газ айни муддао. Бу даврда эса газнинг узилиши ёки пасайиб кетиши табиий. Таҳририятимизга бўлаётган айрим қўнғироқлардан кўриниб турибдики, республикамизнинг баъзи ҳудудларида газнинг сурункали ўчириб қўйилиши ҳолатлари мавжуд. Фуқаролар мазкур ҳолатларга чек қўйилишини исташса, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг “Uztg.uz” виртуал қабулхонасига, +99871 150-31-14 рақамли “Ишонч телефони”га ва компания электрон почта манзилига мурожаат қилишлари мумкин.
 

Теглар:Газ Ўзтрансгаз Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар