...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ: Ҳафта охирида ҳарорат 0 даражага тушиши кутилмоқда


14:13, 27.09.2017 Жамият
 7 448

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлиги айтилди.

28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасида об-ҳавонинг совуши кутилмоқда.
 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, 28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Поволже орқали Москва вилоятида ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
 
28-30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлигини 15-20 м/сгача кучайиши кутилмоқда.
 
28-29 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.
 
28-30 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлиги айтиб ўтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ФВВ Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар