...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ: Тошкентдаги кучли ёмғир Сергелидаги 28 та хонадонга зарар етказди


12:50, 23.05.2016 Жамият
 6 680

10-16 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатилган ёғингарчилик ва сел оқибатида кўплаб турар-жой биноларига зарар етган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 10-16 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли ёғингарчилик оқибатида фавқулодда вазиятлар ва жабрланган фуқаролар тўғрисида махсус хабар берди.
 
2016 йил 10-16 май кунлари республика ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида Наманган, Сурхондарё, Навоий, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида сел оқимлари ва сув тошқинлари ҳодисалари кузатилган. Юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатида фуқаролар жабрланган, ҳудудлар ва транспорт тармоқларига зарар этказилган.
 
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида Фақулодда вазиятларда уларни олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли хизматлари томонидан кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар амалга оширилган. Маънавий ва моддий зарар кўрган фуқароларга маҳаллий ҳокимият органлари томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилган.
 
Хусусан, 10 май куни Наманган вилояти “Чодок” ҚФЙ ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел  тошқини юзага келиб, 96 та аҳоли хўжаликлари зарар кўрган. 1 та хўжалик бутунлай вайрона бўлган. Аҳоли хафвсизлигини таъминлаш мақсадида 129 та хўжаликда яшовчи 205 нафар фуқаролар вақтинчалик хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Юзага келган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда ФВДқТнинг тегишли хизматларидан 32 та техника, 197 нафар ходимлар жалб этилган.
 
Туман ДСЭНМ мутахассислари томонидан 51 та хонадонлар ўрганиб чиқилиб, аҳоли яшаш жойлари ҳамда кўчаларда 3112 м2 ҳажмдаги майдонлар дезинфекция қилинди. Дезинфекция ишларига 3,25 кг АБК хлор актив таблеткалари ишлатилди.  Шунингдек, очиқ сув ҳавзаларидан 20 та бактериологик, 4 та кимёвий текширишлар учун наъмуналар олинди. Аҳолига олиб келинган ичимлик сувидан 4 бактериологик, 2 та кимёвий текширишлар учун наъмуналар олиниб, туман ДСЭНМ лабораториясига юборилди.
 
Сел оқими таъсирида зарар кўрган 28 та хонадонда истиқомат қилувчи фуқароларга вилоят хокимлигининг беғараз ёрдами (ҳар бир хонадонга  1 қопдан ун, 5 кгдан ўсимлик ёғи, 10 кгдан гуруч, 5 кгдан шакар, 30 донадан тухум, 1 кгдан сарёғ, 1 кгдан чой, 10 кгдан макарон ва 4 донадан хўжалик совуни) тарқатилди.
.
2016 йил 10-11 май куни Сурхондарё вилоятининг  Узун, Сариосиё туманлари кучли ёмғир ёғиб, сел тошқини вужудга келиши оқибатида 46 та аҳоли хўжаликларига зарар этказилган.  Шунингдек, 4Р-107 автомобиль йўлининг 46-50 километрларига зарар етган. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 59 та хўжаликда яшовчи 342 нафар фуқаролар хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда 20 та техника, 82 нафар ходимлар жалб этилган.
 
Узун тумани ҳокимлиги томонидан Хўжаасмин қишлоғи аҳолисига 15 қоп ун ва 48 килограмм гуруч ва 1 млн сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилди.
 
2016 йил 11 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Қаирма қишлоғи ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқими вужудга келиб, А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 150-155 километрлар қисмида узунлиги 50 м, эни 2,5 – 3 м масофада йўлнинг қатнов қисмига зарар етган.  Фавқулодда вазият оқибатини бартараф этиш ишларига 57 та техника, 129 нафар ходим жалб этилган.
 
2016 йил 15 май куни Наманган вилояти Поп тумани Чодок ҚФЙ, Бўён МФЙ, Калқурбон МФЙ кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқими вужудга келган. Сел оқимлари оқибатида 58 та хўжаликлар зарар кўрган. Фавқулодда вазият оқибатини бартараф этиш ишларига 28 та техника, 212 нафар ходим жалб этилган.
 
2016 йил 16 май куни Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқими вужудга келиб  “Тошкент - Урганч” темир йўлнинг 157 километрига жиддий зарар етказган.  Фавқулодда вазият оқибатини бартараф этиш ишларига 7 та техника, темир йўл поезди ҳамда 80 нафар ходим жалб этилган.
 
2016 йил 16 май куни Тошкент шаҳар ҳудудида муддатли ёмғир ёғиши оқибатида Сергели тумани ҳудудида сув тошиш ҳолати кузатилиб, 28 та аҳоли яшаш хонадонларига зарар етган.  Фавқулодда вазият оқибатини бартараф этиш ишларига 13 та техника, 13 та сув тортиш мотопомпаси ҳамда 162 нафар ходим жалб этилган.

Теглар:Ёғингарчилик Сел ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар