...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фойдаланишга яроқсиз автотранспорт воситалари металломга топширилади


09:02, 28.09.2017 Жамият
 4 657

Мусодара қилинган яроқсиз транспорт воситалари утилизация қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 11 сентябрдаги қарорига асосан 20 йил ва ундан ортиқ муддатда фойдаланилган ва мусодара қилинган автомототранспорт воситалари утилизация қилиш бўйича чоралар белгиланди.
 
Ҳужжатда мусодара қилинган фойдаланишга яроқсиз транспорт воситалари тўлов эвазига утилизация ташкилотларига бероилади ёки металлом нархида хомвшёни қайта ишловчи ташкилотларга сотилиши айтиб ўтилган. Бу ҳақда “Norma.uz” нашри хабар берди.
 
Фойдаланишга яроқлилик тўғрисида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи тасдиқлаган хулоса талаб этилади.
Транспорт воситаси давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили иштирокида давлат ижрочисига тақдим этилади. Бунда қабул қилиш-топшириш бўйича акт қайдномаси тўлдирилиши шарт қилиб белгиланган.
 
Транспорт воситасини ҳисобдан чиқариш бўйича давлат ижрочисининг қарори қабул қилингач, рўйхатга олинган жойи бўйича давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ижро учун юборилади.
Бу билан бир вақтда давлат қайд рақами белгилари ва рўйхат бўйича гувоҳнома (мавжуд бўлганда) ҳам ўша ерга юборилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Транспорт воситаси Мусодара қилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар