...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ҳуқуқи нотариуслар орқали амалга оширилади


15:02, 17.07.2017 Жамият
 3 933

Эндиликда фуқаролар бу ишларни расмийлаштириш учун ДЙҲХХга бориб юрмайди.

2018 йил 1 январдан эътиборан автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, автотранспорт воситаси ижараси, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини фуқаролар томонидан ички ишлар органларининг тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида ҳисобга қуйиш тўғрисидаги талабга ҳам ўзгартириш киритилди.
 
Ушбу мезон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.
 
Эндиликда фуқаролар бу ишларни расмийлаштириш учун ДЙҲХХга бориб юрмайди. Бу иш нотариуслар томонидан уларнинг электрон шаклини ДЙҲХХга жўнатиш орқали амалга оширилади.
 
2018 йил 1 январдан эътиборан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функциялар юридик шахслар – тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич ўтказилади.
 
Кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий нархлар белгиланган ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талаблар ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Автотранспорт воситаси ДЙҲХХ Тасарруф этиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар