...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото/Видео: Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди


16:58, 16.11.2017 Жамият
 3 005

Озарбайжон Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон ҳарбийлари делегацияси билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов расмий ташриф доирасида Озарбайжон Мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Гасанов билан учрашди.


 
Ўзбекистондан борган делегация Озарбайжондаги Фахрий дафн майдони ва Шаҳидлар майдонида бўлиб, Озарбайжоннинг аввалги президенти Ҳайдар Алиев, офтальмолог олим, академик Зарифа хоним Алиева ҳамда Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган бошқа халқ қаҳрамонлари қабрларига гул қўйишди, дея хабар бермоқда Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг расмий сайти.
 
“...Озарбайжон Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон ҳарбийлари делегацияси билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Абдусалом Азизов “Фахрий китоб”да нома қолдирди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради”,дейилади ушбу хабарда.
 
Аввалига вазирларнинг ўзаро юзма-юз учрашуви бўлиб ўтиб, сўнг кенгайтирилган тартибдаги учрашув уюштирилган.
 
Генерал-полковник Зокир Гасановнинг айтишича, мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик — дўстлик ва оға-инилик муносабатларига асосланган.


 
Ҳудуддаги ҳарбий-сиёсий ҳолатга ҳақида сўзлар экан, генерал-полковник Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можаро минтақадаги барқарорликка жиддий хавф солаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.
 
Икки томон ҳам Ўзбекистон–Озарбайжон муносабатлари мамлакатларимиз жойлашган Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ҳудудларида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.


 
Учрашув давомида асосий ҳарбий алоқа йўналишлари, ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий таълим соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик, ўзаро мутахассис гуруҳлар ташрифини ташкиллаштириш, шунингдек, ўзаро манфаатли алоқаларга асосланган бошқа мавзуларда фикр алмашилди.
 
Учрашув сўнггида 2018 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик бўйича Режа имзоланди.
 
Озарбайжон сайтда келтирилган хабарларга кўра, Ўзбекистон делегацияси Қуролли Кучлар Генерал штаби маъмурий биносидаги Озарбайжоннинг собиқ президенти Ҳайдар Алиевнинг ҳаётини акс эттирувчи музейда бўлишди. Шунингдек, делегация бошқа биноларда ҳам бўлиб, умумий иш суръати билан танишдилар.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Ўзбекистон Мудофаа Вазирлиги Абдусалом Азизов Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар