...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Ўзбекистонда илк бор "Обод қишлоқ" лойиҳаси Жиззахдан бошланди


17:53, 19.02.2018 Жамият
 6 359

Дастлаб, Республика ишчи гуруҳи жойлардаги реал вазиятларни ўрганиб чиқишган.

Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари ва қишлоқларида ободликка этибор бериш ва ҳудудлардаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.
 
“Обод қишлоқ” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан  Ўзбекистон тарихида биринчи бор амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Facebook’ ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида маълумотлар эълон қилинди.
 
Маълумот берилишича, бу лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ жойларда амалдаги қонунчилик билан белгиланган қурилиш нормалари ва санитария талабларига жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати шакллантирилади.
 
Кейинги босқичда жамоатчилик ва фаол ёшларни кенг жалб этган ҳолда манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда абгор аҳволда бўлган уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу жумладан, узоқ ва чекка ҳудудлардаги қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш мақсадида ҳашарлар ташкил этилади.
 
Дастлабки манзил – Жиззах вилояти Дўстлик туманининг “Манас” қишлоғи бўлди.
 
Аввало, Республика ишчи гуруҳи жойлардаги реал вазиятларни ўрганиб чиқишган.
 
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ишчи гуруҳи “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида “Манас” ҚФЙда аҳоли хонадонларига кириб, ҳужжатлар бўйича муаммоларини ўрганмоқда. 



Ишчи гуруҳи Назарбоевлар хонадонига кирганда оила бошлиғи, илгари тракторчи бўлиб ишлаган 67 ёшли Э.Назарбоев 7 йилдан бери пенсияга доир ҳужжатларини расмийлаштира олмаётганини билдирди.

 
Фуқарога зудлик билан ушбу ҳужжатлар расмийлаштириб берилди. Шунингдек, унинг қизига фуқаролик паспортини олишга, келинини эса шу хонадонга прописка қилишга, уйининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга яқиндан ёрдам берилди.
 
Айни қиш кунлари, ёғингарчилик кўп бўладиган паллаларда қишлоқ кўчалари лойга ботиб, фуқаролар ва транспорт ҳаркатига ҳалақит қилиши табиий.
 
Шу боис ҳам, бу борада “Манас” қишлоғида бир нечта тадбирлар амалга оширилди.





Қишлок кўчалари тозаланиб, ён тарафлари бетонланиб ариқлар ётқизилди.


 
Бундан ташқари, қишлоқ аҳли учун икки машина – 9,5 тонна кўмир етказиб берилди.

 
Мутасаддилар қўшимчасига яна кўмир келтирилишини маълум қилишди. 



Энг диққатга сазавор ишлардан бири, “Манас” қишлоғидаги 4 та мактабда Олий таълим муассасаларга кириш истагида бўлган уюшмаган ёшлар учун бепул ўқув курслари ташкил этилди.


 
Мазкур ўқув курслари 12 та фан бўйича ташкил этилди.


 
Энди қишлоқ ёшлари ўзбек, рус, инглиз тиллари, математика, информатика, физика, кимё, биология ва бошқа фанлар бўйича кириш имтихонларига тайёргарлик кўришлари мумкин бўлади.
Икром Раҳмон

Теглар:Жиззах Манас Обод қишлоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар