...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Бухорода XVI асрга оид обида харобага айлантирилди. Мутасаддиларнинг кўзи қаерда?


17:51, 09.01.2018 Жамият
 6 170

Ушбу қадимий объект қоровсизликдан хароба ҳолга келиб қолган, атрофи чиқинди билан тўлган.

Бухоро вилоятидаги XVII аср охирида барпо этилган Чор Минор мадрасида оғир аҳволга тушиб қолгани, ёғингарчилик сабаб мадраса атрофида доим сув тўпланиб, бинога катта зарар етказаётгани ҳақида 2017 йилнинг февраль ойида ахборот берган эдик. У вақтларда туризмни ривожлантириш масаласига бугунгидек эътибор қаратилмаётганди. Ўшанда Вилоят ҳокимлиги Чор минордаги муаммонинг ечимини топганди.
 
Бугун Президент туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб, мамлакатнинг сайёҳларни қабул қилиш салоҳиятини ошириш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга катта эътибор қаратётган бир пайтда Бухородаги яна бир обида ачинарли аҳволга ташлаб қўйилган.






 
ЎзАнинг ёзишича, сиз суратларда кўриб турган обида Бухоронинг 12 дарвозасидан бири Талипоч дарвозасидир. Обида 1557-1598 йилларда Абдуллахон II томонидан қурилган бўлиб, Чорбакр, Жондор, Хоразм орқали Буюк ипак йўлининг шимоли-ғарбий томонига олиб чиққан. Дарвоза 1960 йилда уста Аминжон Саломов ва 2005 йилда меъмор Туйғун Бобоев томонидан қайта таъмирланган.






 
Ушбу қадимий объект қоровсизликдан хароба ҳолга келиб қолган, атрофи чиқинди билан тўлган. Қизиқ, бу ерларга мутасаддиларнинг қадами етиб борармикан? Сайёҳлар тугул, ўзимизнинг маҳаллий халқ олдида бу биноларнинг аҳволидан уят ҳиссини туймайдиларми? Сўнгги хулоса сиздан мутасаддилар.









Теглар:Чор минор Талипоч Обида Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар