...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Шавкат Мирзиёев Туркия парламентига ташриф буюрди


14:45, 26.10.2017 Жамият
 3 179

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Буюк миллат мажлисига ташриф буюрди.

Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Буюк миллат мажлисига ташриф буюрди.


 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Буюк миллат мажлиси спикери Исмоил Қаҳрамон билан учрашди.
 
ЎзА хабарида 25 октябрь куни бўлиб ўтган олий даражада музокараларда парламентлараро ҳамкорликни ташрифлар алмашинуви ва қўшма тадбирлар ўтказиш орқали қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилгани, бундан ташқари, мулоқотда мазкур йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилгани айтиб ўтилган.


 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.


 
Ўзбекистон Президенти Буюк миллат мажлиси биноси ва фаолияти билан танишган.
 
Шавкат Мирзиёев 2016 йили Туркияда давлат тўнтаришига уринишда ҳалок бўлган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.


 
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига жўнаб кетган.




 
Маълумот учун, Буюк миллат мажлиси Туркия Республикасининг олий қонун чиқарувчи органидир. Унга 1920 йил 23 апрелда асос солинган.
 
2015 йилда ўтказилган парламент сайлови натижаларига кўра Мажлисда 4 партия ўз фракциясига эга. Адолат ва тараққиёт партияси вакили Исмоил Қаҳрамон унинг Спикеридир.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар