...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Қашқадарёдаги иккита хонадонда ўқотар қуроллар топилди


19:59, 23.06.2017 Жамият
 4 339

Молхонада жойлашган охур тагидан бир дона 20 калибрли Н67506 серия рақамли қурол топиб олди.

Деҳқонободлик (Қашқадарё вилояти) Жасур Бегматов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзи истиқомат қиладиган хонадонда жойлашган хўжалик хонасини бузаётган вақтда бинонинг тепа қисмида тўсин сифатида фойдаланилган труба ичидан 16 калибрли Л7691 серия рақамли қурол қисмларини топиб олди.
 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ, тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Юқорида назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс эса жавобгарликдан озод қилинади.


 
Буни англаган Ж.Бегматов топилмани зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига топширди.
 
Яна бир ҳолатда Алишер Акбаров ҳам молхонасида жойлашган охур тагидан бир дона 20 калибрли Н67506 серия рақамли қурол топиб олди. У ҳам дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилди ва қуролни топширди.


 
Маълумот учун, 2016 йилнинг биринчи чорагида 8 та ҳолатда 6 та қурол ҳамда 114 та турли хилдаги ўқ-дориларни фуқаролар ўз ихтиёрлари билан топширишган. Бу кўрсаткич жорий йилнинг биринчи чорагида бир неча баробарга ошди ва 20 та ҳолатда 13 та қурол ҳамда 156 та турли хилдаги ўқ-дориларни ташкил этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўқотар қурол Қашқадарё божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар