...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Президент ташрифидан сўнг Чилонзор туманидаги йўллар таъмирланмоқда


13:37, 25.05.2017 Жамият
 3 542

2017–2018 йилларда тумандаги ички йўллар тўлиқ таъмирланиши кўзда тутилган.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг апрель ойида Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига ташриф буюриб, ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаси билан танишган эди.
 
Лойиҳада 2017–2018 йилларда тумандаги ички йўллар тўлиқ таъмирланиши кўзда тутилган. Давлат раҳбари лойиҳа билан танишар экан, замонавий талабларга жавоб берадиган юқори сифатли йўллар қурилишини таъкидлади ҳамда жавобгар шахсларга йўлларни таъмирлаш ва автомобиллар турар жойлари қуриш ҳақида буйруқ берди.
 
Йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам назарда тутилган.


 
Чилонзор туман ҳокимиятининг маълум қилишича, тумандаги бир нечта кўчалар таъмирланди. Жумладан, Чўпонота ва Аҳмад Яссавий кўчалари. Олдинлари бу кўчаларнинг аҳволи туман аҳолисига қийинчилик туғдирар эди.
 
Янги йўллар қурилиши ва мавжудларининг аҳволи яхшиланиши аҳоли ҳаёти сифатини оширишда катта аҳамиятга эга.
Сумбула

Теглар:Чилонзор тумани йўллар таъмири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар