...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фильмлар акстаъсири: Янгийўлда ўғрилар босқинчиликда скотчдан фойдаланишди


13:50, 08.04.2017 Жамият
 4 609

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида содир этилган босқинчилик жинояти этганлик ҳолати юзасидан ўтказилган тергов-суриштирув натижалари ўз самарасини бериб, гумондорлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
 
Гумондорлардан бири маҳаллада истиқомат қилувчи Рустам Асаталиев ва унинг кўча-кўйдаги бекорчи тенгдош-дўстлари Сулейман Зейналов, Абзал Саидов ҳамда Ғофуржон Мурзахонов девор ошиш йўли билан Муҳайё Абдулхаированинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, уй эгасига ҳужум уюштириб, оёқ ва қўлларини скотч билан боғлаб, оғзини пайпоқ билан беркитиб, унинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатган ҳолда пул беришини талаб қилишган.
 
М.Абдулхаировага тегишли бўлган уйда мавжуд қимматбаҳо тақинчоқлар, “Iphone-5” ва “Iphone-5S” русумли телефон аппаратлари, массаж ускунаси ҳамда сейфда сақланган Муҳайё Абдулхаированинг турмуш ўртоғи Равшан Абдулажоновга тегишли икки дона ов милтиқларини қўлга киритишиб, жиноят содир этган жойидан яширинишган.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Босқинчилик ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар