...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фармон: давлат хизматчилари ва ижтимоий соҳа вакиллари тақдирланди


18:22, 26.08.2017 Жамият
 3 935

Президент давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Шавкат Мирзиёев 26 август куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони:
 
Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан қишлоқ ва сув хўжалиги, саноат, транспорт, алоқа ва қурилиш соҳаларини ривожлантириш, фаолият кўрсатаётган тармоқларни замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор ва инновацион технологияларни жорий этиш, соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:
 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор
 
Каримов Хамдам Бекжанович — “Шовот–Қуловот” ирригация тизими бошқармасининг “Қуйи Шовот” ирригация тармоқлари тизими муҳандис-гидротехниги, Хоразм вилояти
 
Матназаров Узакберген Аяпбергенович — “Қуйи Амударё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг “Суенли” ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор
 
Мирзалиев Елубай Ахтиловович — Конимех туманидаги “Қоракўл–Учтепа–Сур” масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Навоий вилояти
 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи
 
Деҳқанова Каримахон Усубжановна — Балиқчи туманидаги “Балиқчи пилла тайёрлов” масъулияти чекланган жамияти агрономи, Андижон вилояти
 
Охунова Шохидахон Туйчиевна — Фарғона туманидаги “Водил пила” масъулияти чекланган жамияти агрономи, Фарғона вилояти
 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими
 
Кучкаров Сапарали Халбутаевич — “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг мис эритиш заводи таъмирлаш-механика цехи бошлиғи, Тошкент вилояти
 
Маматкулов Шукурали Абдурахимович — “Сирдарё иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти бош директорининг биринчи ўринбосари, ишлаб чиқариш бўйича директор, Сирдарё вилояти
 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими
 
Закиров Дилшод Тулкунович — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Учувчилар мажмуаси “Боинг” ҳаво кемаси командири
 
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштироки, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни қарор топтириш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
 
Эл-юрт ҳурмати ордени билан 
 
Аминов Фармон Мавлянович — “Нуроний” жамғармасининг Бухоро вилояти бўлими раиси
 
Валиева Раъно Насимовна — Қизилтепа туманидаги “Валиобод” фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти
 
Вапаев Амин — Меҳнат фахрийси, Хоразм вилояти
 
Камалов Каллибек — Меҳнат фахрийси, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Нажмиддинов Икромхон — “Нуроний” жамғармасининг Наманган вилояти бўлими раиси
 
Норов Жалил Халилович — “Нуроний” жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси
 
Саидов Акмал Холматович — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси
 
Соатов Арзикул Чоршанбиевич — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари
 
Тоиров Махмуджон — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари
 
Убайдуллаева Рана Ахатовна — Ўзбекистон Республикаси “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори
 
Халмурадов Рустам Ибрагимович — Самарқанд давлат университети ректори, Самарқанд вилояти
 
Хашимов Аманджан — “Нуроний” жамғармасининг Фарғона вилояти бўлими фаоли
 
Фидокорона хизматлари учун ордени билан
 
Баратова Гулчехра Темировна — Жарқўрғон туманидаги “Сурхонтекс” қўшма корхонаси цех йигирувчиси, Сурхондарё вилояти
 
Жумаев Бевит — “Нуроний” жамғармасининг Бухоро вилояти бўлими фаоли
 
Жураев Аъзамжон Хайруллаевич — Бағдод тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Фарғона вилояти
 
Икромов Уткир Ўктамович — “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти буғ-газ қурилмаси комбинациялашган цикл цехи бошлиғининг ўринбосари, Навоий вилояти
 
Курбанов Алим Саиткулович — Сирдарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Сирдарё вилояти
 
Муратов Нуритдин Джаббарович — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Ялпи геологик тасвирлаш, излаш экспедицияси” давлат корхонаси бош муҳандиси
 
Мухамеджанов Аминджан — Паркент туманидаги “Зуҳра она плюс” хусусий корхонаси иш бошқарувчиси, Тошкент вилояти
 
Сейтов Ниетбай Узақбаевич — “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасининг компрессия цехи смена бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Хайдаров Улугбек Умматович — “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг “Булунғурдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси экскаватор машинисти, Самарқанд вилояти 
 
Халиков Мели Турсунович — Наманган шаҳридаги “Наманганмаш” акциядорлик жамияти бош механиги, Наманган вилояти
 
Хасанов Мадаминжон Хасанович — “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими фаоли
 
Меҳнат шуҳрати ордени билан
 
Бозоров Ўктам Нормаматович — “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясининг “Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси” масъулияти чекланган жамияти геология бўлими бошлиғи, Бухоро вилояти
 
Иноятов Январь Пулатович — “Нуроний” жамғармасининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси
 
Каримов Олим Косимович — Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Бухоро вилояти
 
Каххаров Сайдали Махсудович — “Андижон механика заводи” шўъба корхонасининг пайвандлаш технологияси бўйича етакчи муҳандиси, Андижон вилояти
 
Реимов Тенелбай Базарбаевич — “Тахиатош иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг 1-қозон турбина цехи катта машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Саидов Бахтиёр Пардаевич — “Самарқанд автомобиль заводи” масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш мажмуаси тайёрлов цехи устаси, Самарқанд вилояти
 
Утамов Жумабой Сапарбаевич — “Экосан” халқаро хайрия жамоат фондининг Хоразм вилояти ҳудудий ташкилоти директори
 
Халиков Акборжан Морданович — “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг аммиак ишлаб чиқариш навбати бошлиғи, Навоий вилояти
 
Халмирзаев Ботир Каршибаевич — “Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти бош директорининг янги технологияларни татбиқ этиш бўйича ўринбосари, Жиззах вилояти
 
Юнусов Алишер Асрорович — “Тошкент иссиқлик электр станцияси” унитар корхонасининг 2-қозон турбина цехи бошлиғи, Тошкент вилояти
 
Дўстлик ордени билан
 
Абдиев Утбасар Рустамович — “Нуроний” жамғармасининг Сирдарё вилояти бўлими раиси
 
Алиев Сахибджан — Меҳнат фахрийси, Фарғона вилояти
 
Алимова Хосиятхон Уриновна — Избоскан туманидаги “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти
 
Ахмеджанов Тулкун — Меҳнат фахрийси, Самарқанд вилояти
 
Ахмедов Абдукарим Абдурахманович — Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси
 
Бакиров Ралиф Рафисович — “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятининг аммиак цехи муҳандис-технологи, Фарғона вилояти
 
Джалилов Шухрат Илхамович — “Нуроний” жамғармасининг Марказий Кенгаши раиси
 
Джурабеков Исмаил Хакимович — Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
 
Ермакова Тамара Таировна — Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси
 
Жумаев Зайридин Ғиёсидинович — “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясининг “Минора қуриш экспедицияси” акциядорлик жамияти минора қурувчиси, Қашқадарё вилояти
 
Зияев Бабамурад Мурадович — Меҳнат фахрийси, Самарқанд вилояти
 
Иргашев Баки — Меҳнат фахрийси, Қашқадарё вилояти
 
Каланов Рустам Абдухакимович — “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими раиси
 
Керуенбаев Абдулла Молдабаевич — “Нуроний” жамғармасининг Учқудуқ тумани бўлинмаси раиси
 
Косов Валерий Митрофанович — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Uzbekistan airways тechnics” авиакорхонаси директорининг сифат бўйича ўринбосари
 
Мамадалиева Курбангул Додаевна — Оқолтин туманидаги “Нурафшон орзу бўстони” фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
 
Маткаримов Касимбай — “Туямўйин гидроэлектростанцияси” давлат корхонаси бош муҳандиси, Хоразм вилояти
 
Мешенов Азамат Самендерович — “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамиятининг “Устюрт геофизика экспедицияси” филиали “Шимолий Ўзбекистон” кон геофизика партияси муҳандиси, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Мирзаев Обақул — Меҳнат фахрийси, Андижон вилояти
 
Муталов Омонулла Нигматуллаевич — Чилонзор туманидаги “Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри
 
Нормурадов Хасан Норбекович — “Нуроний” жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси
 
Нушаров Норқул Бозарбоевич — “Нуроний” жамғармасининг Жиззах вилояти бўлими раиси
 
Орлова Светлана Юрьевна — Учтепа туманидаги “Ватанпарвар иноқ-коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Тошкент шаҳри
 
Останов Раззоқ Маpизаевич — “Аму-Бухоро” машина каналидан фойдаланиш вилоятлараро бошқармаси бошлиғи, Бухоро вилояти
 
Ражабов Эсанбай — Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси
 
Рафиков Махаммат Мухидинович — Меҳнат фахрийси, Бухоро вилояти
 
Рахимов Абдувахоб — “Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси” хорижий корхонаси филиали директори, Самарқанд вилояти
 
Саманов Бердибай — “Нуроний” жамғармасининг Кегейли тумани бўлинмаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Солиева Махарамой Якубовна — Қўқон шаҳридаги “Индорама Қўқон текстиль” қўшма корхонаси цех иш бошқарувчиси, Фарғона вилояти
 
Тагаева Гулхумор Эргашевна — Учқўрғон туманидаги “Гулхумор” фермер хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти
 
Тўраев Азиз Оппоқович — “Меҳр ва мурувват” жамоат фонди раиси
 
Тўраев Юсуф Шодиқулович — “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи технологик участка бошлиғи, Навоий вилояти
 
Турдиев Таштемир Тураевич — Республика Маънавият ва маърифат марказининг Денов тумани бўлинмаси раҳбари, Сурхондарё вилояти
 
Халилов Тахир Атабекович — “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг электрда пўлат эритиш цехи бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти
 
Халматов Эркин Иргашевич — Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи
 
Эргашев Рузи Саманович — Меҳнат фахрийси, Сурхондарё вилояти
 
Якубов Илёс Номозович — “Муборакнефтгаз” масъулияти чекланган жамиятининг бурғилашни ва қудуқлар қурилишини назорат қилиш бўлими етакчи геологи, Қашқадарё вилояти
 
Шуҳрат медали билан (100 ёшдан ошганлар)
 
Авазова Сарагул — Гурлан тумани, Хоразм вилояти
 
Адилов Халил — Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри
 
Аллиярова Тажигул — Қонликўл тумани, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Ахмедов Рахим — Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти
 
Мирзаев Умар — Қўштепа тумани, Фарғона вилояти
 
Пардаева Жанат — Зомин тумани, Жиззах вилояти
 
Рустамова Бувихол — Чироқчи тумани, Қашқадарё вилояти
 
Туйчиева Байна — Тайлоқ тумани, Самарқанд вилояти
 
Тухтаева Анор Бобояровна — Сайхунобод тумани, Сирдарё вилояти
 
Халимова Анзурат — Шофиркон тумани, Бухоро вилояти
 
Хошимова Хадияхон — Мингбулоқ тумани, Наманган вилояти
 
Чоршанбиева Қурбонхол — Бойсун тумани, Сурхондарё вилояти
 
Шукуров Сайфутдин — Конимех тумани, Навоий вилояти
 
Эшмуратова Хуринса — Избоскан тумани, Андижон вилояти
 
Шуҳрат медали билан
 
Абдуллаев Бахитлибай Саметович — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чимбой тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Абдуллаев Гайбулла Сайфуллаевич — “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамиятининг “Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” акциядорлик жамияти бош директори
 
Абдуллаев Шавкат Хадияевич — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти” давлат корхонаси “Гидрогеофизика” лабораторияси мудири
 
Абдухаликов Тулкин Таштемирович — “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Марказий таъмирлаш-механика заводи қуйиш цехи пўлат эритувчиси, Тошкент вилояти
 
Азизова Мамурахон Абдуллаевна — Фарғона шаҳридаги “Фарғона Мадинабону-файз” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Фарғона вилояти
 
Азимбоева Гулнора Насимовна — Тайлоқ туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Самарқанд вилояти
 
Аллагулов Фарид Фидаилович — “GM Powertrain–Uzbekistan” акциядорлик жамиятининг қуйиш цехи энергетиги, Тошкент вилояти
 
Аннаев Нарбай Асаматдинович — “Уз-Кор Газ Чемикал” қўшма корхонаси бошқаруви раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Арипов Искандар Абулкосимович — Самарқанд шаҳридаги “Маржона Жавохир сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати пайвандчиси, Самарқанд вилояти
 
Атоев Тўлқин Бафоевич — “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” унитар корхонасининг асосий ишлаб чиқариш цехи технологик қурилма кузатувчиси, Бухоро вилояти
 
Ахмедов Улугбек Эргашевич — Жалақудуқ туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Андижон вилояти
 
Баратов Алишер Каримович — Кармана туманидаги ҳунарманд-темирчи уста, Навоий вилояти
 
Бозоров Нишонбой Уришович — Жиззах шаҳридаги “Жиззах Пластекс” хорижий корхонаси бош муҳандиси, Жиззах вилояти
 
Буранова Тамара Салиевна — Жиззах шаҳридаги “Евро Азия савдо фаровон сервис” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Жиззах вилояти
 
Буронов Дўстмурод Камбарович — Қарши шаҳридаги “Манзилобод” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати сантехник-пайвандчиси, Қашқадарё вилояти
 
Вапаева Рано Салиховна — Республика Маънавият ва маърифат марказининг Урганч тумани бўлинмаси раҳбари, Хоразм вилояти
 
Гафуров Алишер Бориевич — “Ўзмахсуссувқурилиш ихтисослашган компанияси” давлат корхонаси директорининг биринчи ўринбосари
 
Даминов Шухратулла Мамирович — “Сайхунобод агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамияти комбайнчиси, Сирдарё вилояти
 
Даулетова Гулнара Хожабаевна — Нукус шаҳридаги “Нукус Чимбой гузари иккинчи коммунал” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Джураева Зулайха Расуловна — “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкининг қишлоқ қурилишини кредитлаш департаменти бошлиғи
 
Дўсматов Хасан Собирович — Пискент туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Тошкент вилояти
 
Жарилкасинова Сулу Тангирбергеновна — “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Қонликўл тумани таянч пункти директори, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Жумамуратова Гулмира Хожамуратовна — Қўнғирот туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Қорақалпоғистон Республикаси
 
Жураев Зафар Тажибаевич — “Дўстлик агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамияти комбайнчиси, Жиззах вилояти
 
Жураева Озода Абдурахимовна — Навоий шаҳридаги “Хумо зилола” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Навоий вилояти
 
Зохиров Рамиз Турдимуродович — Қарши шаҳридаги “Хонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қашқадарё вилояти
 
Каримов Уктам Абдуллаевич — Олтинсой туманидаги маиший техника таъмирлаш устаси, Сурхондарё вилояти
 
Каршиев Комил Киличбаевич — “Самарқанд автомобиль заводи” масъулияти чекланган жамияти цех бошлиғи, Самарқанд вилояти
 
Косимов Хотамжон Жомолдинович — Андижон шаҳридаги “Садо Андижон” хусусий 
уй-жой мулкдорлари ширкати чилангари, Андижон вилояти
 
Курбанов Рафик — “Нуроний” жамғармасининг Данғара тумани бўлинмаси раиси, Фарғона вилояти
 
Қўлдашева Феруза Ўринбоевна — Мирзачўл туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Жиззах вилояти
 
Мавлянов Алмас Мухтарович — “Шўрўзак–Сирдарё” ирригация тизими бошқармасининг туманлараро каналлар бўлими бошлиғи, Сирдарё вилояти
 
Магаметова Гулшаира Исламовна — “Ўзбекистон шаҳарсозлик лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институти” давлат унитар корхонасининг меъморчилик-қурилиш бўлими лойиҳалар бош архитектори 
 
Мамаюсупов Гуламжон — “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятининг клинкер майдалаш участкаси бошлиғи, Фарғона вилояти
 
Махмудова Васила Кучкаровна — Қибрай туманидаги “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, Тошкент вилояти
 
Мирзаев Олимжон Номазович — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари
 
Мовқиев Ҳасан Ҳазратқулович — Қарши шаҳридаги пойабзал таъмирлаш устаси, Қашқадарё вилояти
 
Мўминов Даврон Мўминович — Меҳнат фахрийси, Сирдарё вилояти
 
Мусияченко Игорь Валерьевич — “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Биллинг Телеком” филиали дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш бўлими муҳандиси
 
Нориева Шарофат Эргашевна — Шароф Рашидов туманидаги “Холмўминов Зохид” боғдорчилик фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти
 
Носиров Рофе Зайниевич — Ургут туманидаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд вилояти
 
Ортиков Хасан Ваккасович — Гулистон шаҳридаги “Файз” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати сантехниги, 
Сирдарё вилояти
 
Отақулов Садриддин Эшонқулович — Термиз шаҳридаги “Родник” уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Сурхондарё вилояти
 
Очилова Мавлюда Жураевна — Чилонзор туманидаги “Тикув–Зиё–Файз” масъулияти чекланган жамияти тикувчиси, Тошкент шаҳри
 
Раджабова Мавлуда Нарзиевна — Самарқанд шаҳридаги “8-Март” масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи бошлиғи, Самарқанд вилояти
 
Ражабов Ҳаитбой Мамурович — Қоракўл туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Бухоро вилояти
 
Райимов Рустам Гайбуллаевич — “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг “1-гидрометаллургия заводи” кон бошқармаси технологик цехи катта устаси, Навоий вилояти
 
Раимбаев Фархад Раджапович — Урганч шаҳридаги “Малика Сувчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати газ пайвандчиси, Хоразм вилояти
 
Расулов Дилмурод Худайбердиевич — Бувайда туманидаги маиший техника таъмирлаш устаси, Фарғона вилояти
 
Рахимов Уктам — Меҳнат фахрийси, Хоразм вилояти
 
Рахматов Бахтиёр Ниматович — Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Бухоро илмий-тажриба станцияси директори, Бухоро вилояти
 
Рахмонов Маманазар Яхшиевич — “Қарши агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамияти бош комбайнчиси, Қашқадарё вилояти
 
Саидов Нематулло Зиядуллаевич — “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компаниясининг “Сурхон пармалаш ишлари” акциядорлик жамияти пармаловчиси, Сурхондарё вилояти
 
Саидов Рахмон Шахзодович — Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бўка тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Тошкент вилояти

Туляганов Мавлятджан Махкамович — Олмазор туманидаги “Янги чўлпон коммуналчи” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати чилангар-газ пайвандчиси, Тошкент шаҳри
 
Тухтаев Абдуахад Усманович — “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг “3-автобус саройи” масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси, Тошкент шаҳри
 
Умаров Собит Кадырханович — Наманган шаҳридаги “Замондош-Нурчи Гулшан” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати чилангари, Наманган вилояти
 
Умрзоқов Нодиржон Исломович — Тўрақўрғон туманидаги пойабзал таъмирлаш устаси, Наманган вилояти
 
Хайтбаева Разия Римбаевна — Гурлан туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Хоразм вилояти
 
Холбаева Саодат Каримжановна — Наманган шаҳридаги “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Наманган вилояти
 
Хунаров Кахрамон Хайдарович — Ангрен шаҳридаги “Нурли Кўктерак” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати электр пайвандчиси, Тошкент вилояти
 
Хушбоков Шоди — “Нуроний” жамғармасининг Ангор тумани бўлинмаси кексалар қаноти раҳбари, Сурхондарё вилояти
 
Чутпулатов Чори Эргашевич — Жарқўрғон туманидаги “Жарқўрғон” фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
 
Шакиров Талибжон Абдулхакович — Андижон шаҳридаги “Ўз–Тонг Хонг Компании” акциядорлик жамияти смена бошлиғи, Андижон вилояти
 
Эргашев Зокиржон Абдулхамитович — “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонасининг 257-йўл бўлими юклагич ҳайдовчиси, Наманган вилояти
 
Эшанкулов Фуркат Мехманкулович — Бухоро шаҳридаги “Ёқубжон” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси, Бухоро вилояти
 
Эшматов Якубжон — “Нуроний” жамғармасининг Косонсой тумани бўлинмаси раиси, Наманган вилояти
 
Юнусова Гулбахор Хайтимаматовна — Жалақудуқ туманидаги “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, Андижон вилояти
 
Юсупжанов Кудратжон Атаджанович — Гулистон туманидаги “Бахтиёр” фермер хўжалиги механизатори, Сирдарё вилояти
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
 Шавкат Мирзиёев
 
Тошкент, 26 август

Теглар:Президент фармони Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар