...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада йўловчини урган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди


09:54, 31.03.2017 Жамият
 3 519

ЙТҲда жабр кўрган одам 1977 йилда туғилган маҳаллий аҳоли вакили бўлган.

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида “Камаз” русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати маълум қилди.
 
“Камаз” ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган йўловчини уриб юборган ва жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойини ташлаб кетган.
 
ЙТҲда жабр кўрган одам 1977 йилда туғилган маҳаллий аҳоли вакили бўлган. Тезкор қидирув тадбирлари давомида ЙТҲ содир этган ҳайдовчининг шахси аниқланди, у 1986 йилда туғилган ва “Камаз-5511” русумли автомобилни бошқарган.
 
ЙТҲ бўйича жиноий иш очилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Фарғона ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар