...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook Ўзбекистон Республикаси Президентининг саҳифасига расмий мақом беради


18:46, 20.09.2017 Жамият
 3 660

Калифорнияда Facebook компаниясининг иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбари Клэйр Дэви билан муҳокама ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги делегацияси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган “Кремний водийси”да бўлиб, бу ерда фаолият олиб борувчи етакчи компаниялар билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Мазкур ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Facebook компаниясининг бош қароргоҳида учрашув ўтказди. Компанияни иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбар Клэйр Дэви билан ўтган муҳокама давомида компания вакилларининг Ўзбекистондаги ахборот технологияларига оид тадбирларида иштирок этиши борасида сўз борди.
 
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Facebook'даги саҳифасига расмий мақом берилиши тўғрисида келишиб олинди.
 
Шунингдек, давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини оммалаштириш ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан ҳам ҳамкорлик қилишга келишилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Facebook Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар