...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эркин Комилов, Гулсанам Мамазотитова, Шаҳзода ва Муниса сайловда кимга овоз беришларини айтишди


11:29, 29.11.2016 Жамият
 8 706

Кўплар аллақачон ўзи овоз берадиган номзодни танлаб бўлган. Айримлар эса қатъий қарорга сайлов куни келиши, турган гап.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси катта сиёсий жараёнлар остонасида турибди. 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу йилги сайлов фавқулодда ўтказилаётганига қарамай унга пухта тайёргарлик кўрилди. Сиёсий партияларнинг фаоллиги ошгани, ўз номзодини қўллаб қувватлаш, ташвиқот ишларини кучайтиришга кенг эътибор қаратаётгани эса Ўзбекистонда демократик институтлар фаолиятининг мустаҳкам асоси борлигидан далолат.
 
Кўплар аллақачон ўзи овоз берадиган номзодни танлаб бўлган. Айримлар эса қатъий қарорга сайлов куни келиши, турган гап.
 
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан қўйилган номзод Сарвар Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партияси номзоди Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партияси номзоди Наримон Умаров шу бугунга қадар жойларда сайловолди учрашувларини ташкил этиб, сайловчилар билан мулоқотга киришдилар.
 
Ҳар бир партия ўз сайловолди кампанияси даврида ташвиқотнинг турли усулларидан фойдаланди. Қайсидир партия асосий эътиборни оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларга қаратган бўлса, бошқаси ижтимоий тармоқлар орқали ташвиқотни кучайтирди. Албатта, сайловчилар буларнинг барчасидан яхши хабардор. Энг муҳими, ҳар бир номзод, унинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури ҳақида тўлиқ маълумотга эгамиз. Ғалвир сувдан кўтарилганда эса партияларнинг ташвиқот ишлари қанчалик самара бергани аён бўлади.
 
Сайловолди ташвиқот ишларида маданият ва санъат вакиллари ҳам четда қолгани йўқ. Бугун кўплаб таниқли санъаткорлар ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали кимга овоз беришларини олдиндан маълум қилиб боришмоқда. Ҳатто, партиялар томонидан яратилган махсус видеороликларда суратга тушганлар ҳам бўлди.
 
Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Ғуломжон Ёқубов, Маҳмуд Номозов, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатҳулла Маъсудов, Абдурашид Йўлдошев, хонандалар Шаҳзода, Муниса Ризаева, Руҳшона ва актёр Йигитали Мамажонов иштирок этган видеороликда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида келтирилган устувор йўналишлар, амалга оширилажак ишлар санаб ўтилган. Ҳар бир санъат ходими турли йўналишдаги истиқболдаги режалар ҳақида гапираркан, ўзи ҳам сайловда Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилган.
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан тайёрланган мазкур видеороликни хонандалар Шаҳзода ҳамда Руҳшона ўзларининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаларига жойлаштириб, танловлари Шавкат Мирзиёев эканини ёзиб қолдиришди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Сайловолди ташвиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар