...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Ўзбекистон билан дўст бўлишни истайди


15:20, 18.11.2016 Жамият
 4 453

“Бизнинг дўст ва биродар бўлишимиз тарихий масулиятдир”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, томонлар  ҳамкорлик борасида музокара олиб боргани ҳақида қисқача хабар берган эдик.
 
Маълумотларга кўра, икки давлат рахбарларининг Самарқандда ўтказилган учрашувидан аввал Ражаб Тойиб Эрдўған “ўзбеклар ва турклар ўртасида абадий дўстлик” алоқаларини ўрнатишни исташи ҳақида баёнот берган. Бу ҳақда Туркия президентининг расмий сайти хабар берди.
 
“Бу, нафақат бизнинг умумий қизиқишларимиз талаби, балки бизнинг дўст ва биродар бўлишимиз тарихий масъулиятдир”, дейди Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған.
 
Туркия ва Ўзбекистон раҳбарларининг учрашувида Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳам иштирок этган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёев Учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар