...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди оддий фуқаро ҳам дори нархи сунъий оширилишига қарши кураша олади


16:46, 20.07.2017 Жамият
 4 051

Айрим дорихоналарда ускуна носозлиги ёки бошқа бирор сабаб туфайли товар чеки берилмаслиги ҳолатлари қайд этилаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш, истеъмолчиларга товар чеки бериш жараёнлари янада такомиллаштирилди.
 
“Айрим дорихоналарда ускуна носозлиги ёки бошқа бирор сабаб туфайли товар чеки берилмаслиги ҳолатлари қайд этилаётган эди. Бу эса дори воситаларининг чекланган нархларда сотилиши ва сифати устидан истеъмолчи назоратининг сусайишига олиб келаётганди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китоби шаклини тасдиқлаш вазифаси белгиланди. Ушбу китоб қатъий ҳисоби юритиладиган бланк ҳисобланади ва ундан товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз, ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳоллардагина фойдаланилади. Ушбу бланкда ҳам товар чекида қайд этилувчи маълумотлар тўлиқ акс этади”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова.
 
Мутахассиснинг хабар беришича, товар чеклари китобида қуйидаги маълумотлар жой олади:
 
  • Дори воситаси ёки тиббиёт буюмининг номи;
  • Идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори);
  • Уларни берувчи шахсга оид маълумотлар;
  • Бериш санаси;
  • Нархи.
 
Товар чекларининг аҳамиятли томони шундаки, агар истеъмолчида тиббий препаратнинг нархи оширилгани хусусида шубҳа юзага келса, уни аниқлаш товар чеклари орқали амалга оширилади. Илгари фақат касса чеки берилар ва унда дори воситаларининг номи ва ҳар бирининг нархи қайд этилмасди. Эндиликда харидорнинг ўзи ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириши ва дори воситаларининг чекланган нархларда сотилишини назорат қилиб бориши мумкин. Бунинг учун дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилинганда, албатта, касса чеки билан бирга, товар чеклари ёки унинг муқобили бўлган товар чеклари китоби бланкаси тўлдириб берилишини сўранг.
Бобур Жалолов

Теглар:Соғлиқни сақлаш Дори-дармон Харид чеклари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Дусанов Равшан
00:12 21.07.2017

“Ўзмедэкспорт” корхонаси четдан дори воситаларини олиб келадиган булса, демак манополия кучайиб дори воситаларининг нархи ошади. Ракобот чекланади. Дунё тажирибасидан воз кечилади. Дори дакчиллиги купаяди. Шундайига хам 2017 йил 1 январдан буён нархлар ошиб, такчиллик пайдо булган эди. Шу вактгача Дори Дармон ДАК бу борада манополист эди. Аслида хусусий корхоналарга бериш керак четдан дори дармонларни олиб келишни. Курасиз нархнинг пасайишини ва дорининг таъминотини. Хусусий дорихоналарда айб йук деб уйлайман. Улар юкоридаги иккита корхонадан олиб 20 фоизгача устама билан сотади. Хамма гап “Ўзмедэкспорт” ва Дори Дармон ДАКда. Буни хусусий дорихоналар айта олмайди ва кимга хам айтади. Хусусий дорихоналарнинг энг катта ракобатчиси ушбу “Ўзмедэкспорт” ва Дори Дармон ДАК корхоналари булса. Уларнинг фикирини хам эшитиш керак. Нима булаётганлигини улар билади. Тадбиркорга йул очиб бериш керак уни эзмасдан. Мана кийим кечак ва озик-овкат махсулотларини тадбиркорлар четдан ракобат асосида олиб келишаяпти. Натижада нарх ва сифат яхши уларда. Уларни хам ракобатини чеклаб, иккита йирик корхонага булиб берилса курасиз нархнинг ошишини ва сифатнинг пасайишини. Нархни оширган дорихоналарнинг лицензияси 3 йилга тухтатилади ва дипломи кора руйхатга киритилади дейилган. Бу нотугри. Унда бошка соха ходимларининг хам (хатога йул куйганлариникини) дипломини маълум муддатга тухтатиб куйиш тугрисида конун кабул килиш керак. Иктисодчи (молиячи) молиявий хато килса, Курувчи ёки архитектор шахарсозликда хато килса, врач хато (аниклаш кийин) килса, Сувчи (иригатор) сув масаласида хато килса, укитувчининг укувчиси олий таълимга укишга кира олмаса ва бошкалар шунда тугри булади. Хато килдими иктисодий жазо чоралари бор шуни узи етарли булади деб уйлайман. Бугун радиода эшитиб колдим хусусий дорихоналар хам уюшма килиш керак деган фикирни беришди. Бу жуда тугри. Озик овкат махсулотларини ахолига сотиш (айрим йирик дуконларни хисобга олмаса) умуман талабга жавоб бермайди. Хохлаган инсон сотмокда. Улардан аслида маълумот талаб килиш керак. Сабаби нима сотаётганлигини, сотаётган махсулотининг ишлатиш йурикномасини ва бошка маълумотларини билмайди. Озик овкатни хам инсонлар истеъмол килади. Бу хеч кимни уйлантирмайди. Ахолимиз истеъмол килаётган саноат ва кишлок хужалиги хаттоки гушт махсулотлари хам химикат таъсирида етиштирилмокда (бу хакида куп гаприш мумкин. Мисол учун 40 кунда етиштирилаётган товук масаласи). Бу эса инсон организми учун зарарли ва соглом одам хам ушбу махсулотларни истеъмол килганда дори-дармонга мухтож булиб колади. Бунака ишлаб чикарувчиларни радиотелеведениялардан туширмаймиз. Аслида улар инсонларнинг соглигига зарар бераётганлар. Инсонларнинг соглигига ёрдам бераётган, чунтагидан пул чикариб Тошкент шахридан туман ва кишлогимизга дори-дармонларни етказиб бераётган тадбиркорларимиз тугрисида бошкача фикирдамиз. Иктисодчи хулосаси. Радиодаги бугунги эшиттиришни эшитиб ва Калампир уз.ни укиб.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар