...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эммануэл Макрон Шавкат Мирзиёевни Францияга таклиф этди


12:49, 03.09.2017 Жамият
 2 574

Кутилаётган учрашувда халқаро терроризмга қарши курашиш, иқлимнинг глобал ўзгариши каби муаммолар муҳокамаси, ҳар икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотларни мустаҳкамлашга доир масалалар кўриб чиқилишига урғу берилган.

Ўзингизга маълум, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллик санаси муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига дунёнинг турли давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келди.
 
Шундан табрик мактубларидан бири Франция президенти Эммануэл Макрон номидан келган. Унда жумладан шундай дейилган: “Сиз каби мен ҳам давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдориман ҳамда Франция тимсолида устувор шерикни кўраётганингиздан мамнунман.”
 
Франция президенти ўз мактубида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Францияга таклиф этди.
 
Кутилаётган давлат ташрифи доирасидаги учрашувда халқаро терроризмга қарши курашиш,  иқлимнинг глобал ўзгариши каби муаммолар муҳокама этилиши, бундан ташқари, ҳар икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотларни мустаҳкамлашга доир масалалар кўриб чиқилишига урғу берилган.
 
Бундан ташқари, мактубда Луврда кўргазма ташкил қилиш лойиҳаси, Тошкент шаҳридаги француз мактаби фаолиятини ривожлантириш, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида “Француз альянси” филиалларини очиш истиқболлари хусусида сўз боради.
 
Эътиборингизга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллик санаси муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига  Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон номидан келган табрик мактубининг тўлиқ матнини ҳавола этамиз.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
 
Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга Ўзбекистон Республикасининг Миллий байрами муносабати билан энг самимий табрикларимни йўллайман ва Ўзбекистон халқига янада равнақ ва фаровонлик тилайман.

Сиз каби мен ҳам давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдориман ҳамда Франция тимсолида устувор шерикни кўраётганингиздан мамнунман.

Сўнгги ойларда Франция ва Ўзбекистон муносабатларида янгича суръат кузатилмоқда. Хусусан, бу жорий йил бошидан буён мамлакатларимиз ўртасида уч марта юқори даражада делегациялар ташрифи амалга оширилгани самарасидир. Бунда шахсан Сиз фаол иштирок этаётганингиздан хабардорман ва буни юксак қадрлайман. Сиз Самарқанддаги лойиҳа юзасидан имзолаган қарор Франция тараққиёт агентлигига мамлакатингизда ўзининг илк муҳим фаолиятини амалга ошириш имконини беради. Бунинг учун Сиздан миннатдорман.

Сиз билан дастлабки амалий музокараларимизни ўтказиш учун Парижда учрашишдан хурсанд бўламан. Мазкур учрашув давлатларимиз терроризм ва иқлимнинг глобал ўзгариши каби умумий муаммолар билан тўқнаш келган бир пайтда сиёсий мулоқотимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ушбу учрашув, шунингдек, иқтисодий алоқаларимиз ривожига янги куч бағишлайди.

Шу билан бирга, маданият ва таълим соҳаларидаги ўзаро муносабатлар ҳам катта истиқболга эга. Хусусан, Луврда кўргазма ташкил қилиш лойиҳаси, Тошкент шаҳридаги француз мактаби фаолиятини ривожлантириш, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида "Француз альянси" филиалларини очиш истиқболларини назарда тутаяпман.

Сизнинг дўстлик муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатларимизни фаол қўллаб-қувватлашингизга ишонаман.

Жаноб Президент, Сизга бўлган чуқур эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
 
Эммануэл Макрон,
Франция Республикаси Президенти

Теглар:Эммануэл Макрон Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар