...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эльбрусда ўтган халқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2-ўринни қўлга киритди


21:56, 05.10.2018 Жамият
 1 979

Биринчи ўринни Россия Федерацияси ва учинчи ўринни Қозоғистон Республикаси вакиллари эгаллади.

Россия Федерациясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг дўстонаармиялари ўртасида тоғ учкураши бўйича мусобақа ўтказилди. 3 кун давом этган баҳсларда Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.
 
Бугун, 5 октябрь куни эрта тонгда Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида иштирокчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
 


Мусобақа Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ва яшовчанлик маркази базасида – Европа қитъасининг энг баланд нуқтаси – Эльбрус чўққиси ёнбағирларида ташкил этилди. Якка ва жамоавий тартибда тошли қояга чиқиш, тоғ тўсиқлари йўлагидан ошиб ўтиш ва жанговар ҳолатда 5 километр масофага марш югуриб, ўқотар қуроллардан отиш каби махсус мураккаб шартлардан иборат.


 
Ўзбекистонлик шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Рамазон Мамадиев биринчи имкониятдаёқ барча нишонларни йўқ қилди ва 26 дақиқаю 26 сонияли кўрсаткич қайд этиб, 5 км масофага марш югуришда кучли учликдан жой олди.
 
Яна бир ўзбекистонлик иштирокчи тоғ тўсиқлари йўлагидан ўтишда тенгсиз эканини намойиш этди. У мазкур тўсиқли йўлакни 6 дақиқаю 54,8 сонияда ўтиб, 3 та гранатани аниқ нишон габаритига улоқтиришга эришди.
 
Умумий натижаларга кўра, ўзбекистонлик ҳарбийлар 1-машқ бўйича 2-ўрин, 2-машқ бўйича 1-ўрин ва 3-машқ бўйича дурранг натижа кўрсатиб, очколар ҳисоби бўйича 2-ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Россия Федерацияси ва учинчи ўринни Қозоғистон Республикаси вакиллари эгаллади.




 
Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойидан сентябрь ойига қадар МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари доирасида ҳарбий-амалий спортнинг 7 та тури бўйича мусобақалар ўтказилди.Сентябрь ойида ўтказилган “Армия қўл жанги” йўналиши бўйича чемпионат биринчи маротаба Тошкентда ўтказилди ва унда ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни 1-қўлга киритган эди. Шунингдек, “Командирлик стартлари” ва “Спорт ориентирланиши” Россия Федерациясида, “Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси” июнь ойида Беларусь Республикасида, “Офицерлар уч кураши” ва “МП-3 ва КА-3 машқларида штатдаги ёки штатга илова қилинган жадвалдаги қуроллардан отиш” август ойида Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган эди. “Командирлик стартлари стартлари” ва “Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси” мусобақаларида Ўзбекистон ҳарбийлари иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида олдин хабар берилган.

Теглар:Мудофаа вазирлиги Эльбрус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар