...
МЕНЮ
ONLINE TV

Экспортчилар валюта тушумини сотиш мажбуриятидан озод этилди


08:51, 29.07.2017 Жамият
 2 893

Ушбу ислоҳотлар миллий валюта курсини янада эркинлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 28 июль куни эълон қилинган ПҚ-3157 сонли қарорига асосан маҳсулот ва хизматларни экспорт қилувчи корхоналар 2017 йилнинг 1 августидан бошлаб валюта тушумининг 25 фоизини давлатга сотиш мажбуриятидан озод қилинди.
 
Бундай чора, миллий экспортчи корхоналари ва фермер хўжаликларининг фаолиятини янада раҳбатлантириш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулот ҳажмини оширишга, шунингдек, миллий валюта курсини янада эркинлаштиришга қаратилган.
 
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига 2017 йилнинг 1 августига қадар тижорат банклари ҳамда экспортчи хўжалик субъектлари орасида керакли тушунтириш ишлари олиб боришни таъминлаш, ҳамда бошқа қонуний ҳужжатларни ушбу қарор билан мувофиқлаштириш вазифалари топширилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тадбиркорлари соҳасига қараб, тушаётган валюта тушумининг, 25, 50 ёки 75 фоизни давлатга сотишга мажбур эди. Жорий йилнинг февраль ойида мажбурият ҳажми 25 фоизгача қисқартирилган эди. Янги қарор экспортчиларни бу мажбуриятдан бутунлай озод қилди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон тадбиркорлари Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки экспортчи валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 507

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар