...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксперт: “Нурсултон Назарбоев Осиёнинг хавфсизлик тизимини яратмоқчи”


16:39, 17.11.2018 Жамият
 2 713

Назарбоев бундай таклифни илк бор 2014 йилда билдирганди.

Сиёсатчи Аркадий Дубнов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни Осиёнинг ўз хавфсизлик тизимини яратмоқчи эканлигини таъкидлади. Эксперт фикрича, Нурсултон Назарбоев сўнгги икки йилдан бери Марказий Осиё минтақасида тинчликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон билан алоқаларни жадал ривожлантириб келмоқда.
 
Назарбоев илк бор Марказий Осиёда хавфсизлик тизими бўйича ташкилот яратиш кераклигини 2014 йилда, Украинада инқироз бошланганда таъкидлаганди.
 
“Бу ажойиб ғоя. Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) доирасида расмий Остонанинг айрим масалаларда муаммолари мавжуддир.


 
Масалан, Украинанинг шарқий худудларида кечаётган инқирозларга КХШТга аъзо мамлакат сифатида муносабат билдиришни хоҳламайди. Бундан ташқари, Озарбайжон ва Арманистоннинг Тоғли Қорабоғ масаласида ташкилотдаги иттифоқдоши Арманистон позициясини кўллаб қувватламайди.
 
Бунинг сабаби, Тоғли Қорабоғ масаласида Туркия Озарбайжон позициясида туради. Қозоғистон эса бу борада туркий оламдаги энг яқин ҳамкори ҳисобланган Туркия билан зиддиятга боришни хоҳламайди”, дея қайд этган эксперт.
Умаров Бобурмирзо

Теглар:Нурсултон Назарбоев хавфсизлик тизими КХШТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар