...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат хизматчилари энди ишга киришда қасамёд қабул қилишадими?


13:52, 30.08.2017 Жамият
 3 779

Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчилар ҳар йили ўз мулклари, даромади ва харажатлари ҳақида ҳисоб бериши ушбу қонун лойиҳасига алоҳида банд орқали киритилган.

Давлат хизмати тўғрисидаги қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун 29 август куни Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойлаштирилган бўлиб, муҳокамалар 13 сентябрга қадар давом этиши белгиланган.
 
Қонун лойиҳаси 79 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилганлиги маълум қилинган.
 
Қонун лойиҳасининг 13-моддасига кўра, давлат хизматчиларининг лавозимлари “А”, “Б”, “В” ҳамда “Г” катергорияларига ажратилган бўлиб, категориялар давлат хизмати лавозимининг мажбурияти ва ваколати доирасидан келиб чиқиб белгиланган.
 
“А” категорияда — давлат органи раҳбари ва ўринбосарлари,  “Б” категорияда — тузилмавий раҳбар ва ўринбосарлар, ҳудудий бўлинма ва бошқарма раҳбарлари киритилган бўлса, “В” ва “Г” категорияга — мутахассислар таркиби киритилган.
 
Лойиҳанинг 14-моддасида давлат хизматчиси лавозими гуруҳлари келтириб ўтилган. Унга кўра, Биринчи гуруҳ республика даражасидаги, Иккинчи гуруҳ Қорақалпоғисон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасидаги, Учинчи гуруҳ туман ва шаҳарлар даражасидаги давлат хизматчиларини ўз ичига олиши белгиланган.
 
Қонун лойиҳасининг 23-моддасида давлат хизматчиларининг “А”, “Б”, “В” категориясидаги давлат хизматчилари — ҳар йили ўз мулки, даромади ва харажатлари ҳақида ҳисоб бериши белгиланган. Қўшимча тарзда уларнинг оила аъзолари (ота-онаси, эри /хотини/, болалари) ҳам декларация тақдим этадилар.
 
Қонун лойиҳасига кўра давлат хизматчилари давлат хизматига кираётганида қасамёд қабул қилишлари ва ушбу қасамёд матни уларнинг кадрлар билан ишлаш бўлимидаги шахсий ҳужжатлари орасида сақланиши айтиб ўтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Давлат хизматчиси Қонун лойиҳаси Муҳокама Декларация 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар