...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга таъзия изҳор этди


13:48, 30.08.2017 Жамият
 2 746

“Ҳарвей” довули оқибатида Техас штатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Мактубда “Ҳарвей” довули оқибатида Техас штатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ўзбек халқини қаттиқ қайғуга солгани айтилган.
 
Президент ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўраган, бундан ташқари, жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайишни тилаганини билдирган.
 
Аввалроқ, “Ҳарвей” тўфони сабаб Хьюстон шаҳрида кучли сув тошқини юза бергани ҳамда 2 мингга яқин киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эдик. Тўфон натижасида 30 киши ҳаётдан кўз юмган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ҳамдардлик АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар