...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат божхона қўмитаси раиси ўзгарди


11:53, 20.12.2016 Жамият
 4 983

Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасига тайинланган янги раисининг аввалги фаолияти ва лавозими ҳақида тўлиқ маълумотлар берилмаган.

20 декабрь куни генерал-майор Тохирий Муиджон Вахабович Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига янги раис этиб тайинланди. Тохирий Муиджон Вахабовичнинг аввалги фаолияти ва лавозими ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Дусанов Зохид Абдукаюмович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти раҳбари лавозимига ўтказилди. Лекин бу хабар ҳали расмий тасдиқ топмади. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати билан боғландик.
 
Бироқ Матбуот хизмати ушбу хабар юзасидан бирор маълумот бера олмаслигини маълум қилди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Тохирий Муиджон Вахабович Дусанов Зохид Абдукаюмович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар