...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев президентлик лавозимидаги илк қонунни имзолади


11:48, 20.12.2016 Жамият
 5 897

Ҳар йили 8 январь санаси Прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни президентлик лавозимидаги илк қонунни имзолади. “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг 20 декабрдаги сонида чоп этилди.
 
Мазкур ҳужжат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 6 декабрда қабул қилинган эди. 13 декабрь куни эса Сенат томонидан тасдиқланган.
 
Шу тариқа, ҳар йили 8 январь санаси Прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланиши белгиланди.
 
1992 йил 8 январда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг прокуратура органлари тўғрисида” фармон имзолаган эди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Президент Қонун Прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар