...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чимён МДҲдаги энг яхши тоғ-чанғи курортлари ўнлигига кирди


14:56, 21.01.2019 Жамият
 2 814

МДҲдаги энг яхши курортлар ўнталигига Ўзбекистондаги “Чимён” курорти ҳам кирган.

“ТурСтат” агентлиги 2019 йилнинг январь-февраль ойларида саёҳат қилиш учун МДҲ давлатларидаги энг яхши тоғ-чанғи курортларини аниқлаш мақсадида сўров ўтказди ва МДҲ мамлакатларидаги курортларнинг рейтингини тузди.
 
МДҲдаги энг яхши қишки курорт номига Беларусдаги “Логойск” ва “Силичи” муносиб топилган. Ундан кейин Қозоғистондаги “Чимбулоқ”, Озарбайжондаги “Шоҳдоғ” ва “Туфандоғ”, Арманистондаги “Цахкадзор” ва Қирғизистондаги “Қоракўл” курортлари жой олган.
 
МДҲдаги энг яхши курортлар ўнталигига Ўзбекистондаги “Чимён” курорти ҳам кирган.
 
Беларуснинг Минск вилоятидаги “Логойск” ва “Силичи” курортларига 32 фоиз овоз берилган. Қозоғистоннинг Олма ота шаҳри яқинидаги “Чимбулоқ” курортига 23 фоиз овоз берилган. Озарбайжоннинг “Шоҳдоғ” ва “Туфандоғ” курортлари 16 фоиз овоз тўплаган. Арманистон пойтахти Ереван шаҳридан 50 км узоқликдаги “Цахкадзор” курорти 8 фоиз олган. Қирғизистоннинг Иссиқ кўл вилоятидаги “Қоракўл” курорти 6 фоиз ва Тошкент вилоятидаги “Чимён” курорти 5 фоиз овоз йиғган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қишки курорт Чимён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар