...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда Lacetti ЙТҲ содир этди. Қурбонлар бор


12:13, 11.10.2018 Жамият
 6 011

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари бошланган.

Бугун, 11 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида икки киши ҳалок бўлди.
 
Маълумотга кўра, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган М.Ш. Lacetti русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётганда бошқарувни йўқотган. Сўнг Фурқат кўчасида жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи олдида йўл четидаги дарахтга урилган.
 
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, автомашина ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг йўловчиси Н.М.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар