...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзор туманида бир шахс икки марта фирибгарлик билан ушланди


20:50, 19.07.2017 Жамият
 2 769

Олмазор туманида яшовчи, Ҳ.М. Чилонзор тумани Бешқўрғон шоҳ кўчаси, 103 уйда яшовчи С.К.га Хитой Халқ Республикасидан мебель ишлаб чиқарувчи техника воситасини олиб келиб беришни ваъда қилган.

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этиб судланган шахс яна шундай жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
 
Чилонзор тумани, Бешқўрғон кўчаси, 103-уй олдида, муқаддам 2015 йилда Олмазор туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модданинг 2-қисми билан судланган, Олмазор туманида яшовчи, Ҳ.М. Чилонзор тумани Бешқўрғон шоҳ кўчаси, 103-уйда яшовчи С.К.га Хитой Халқ Республикасидан мебель ишлаб чиқарувчи техника воситасини олиб келиб беришни ваъда қилган.
 
Сўнг 55.600.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Ушбу ҳолат аниқланиб, профилактика инспекторлари томонидан ушланди.
 
Чилонзор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Чилонзор тумани ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар