...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода туғилган 3 чақалоқ исмлари Шавкат Мирзиёев шарафига номланди


12:07, 31.03.2017 Жамият
 17 712

“Исмим Жамшид Шодиев, Бухоро шаҳриданман. 2017 йилнинг 28 мартида 3 ўғил эгизакли бўлдим!”

Жорий йилнинг 28 март куни Бухоро шаҳри, Фатҳобод кўчаси, 20-уй, 1-хонадонда яшовчи Жамшид Шодиев 3 ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда ўзида йўқ хурсанд бўлган ота таҳририятимизга маълум қилди.
 
“Исмим Жамшид Шодиев, Бухоро шаҳриданман. 2017 йилнинг 28 мартида 3 ўғил эгизакли бўлдим! Фарзандларимнинг исмини Шавкат, Миромон ва Мирзиё қўйдим. Хурсандчилигимни сизлар орқали бутун Ўзбекистонга етказмоқчиман”, дейди Жамшид.
 
Биз ҳам ушбу чақалоқлар ўз исмларига муносиб фарзанд бўлиб вояга етишларини тилаб, ота-онасини таҳририятимиз номидан табриклаймиз! Умри билан берган бўлсин!

Эслатиб ўтамиз, Андижондаги оилалардан бирида туғилган 3 эгизак ўғилларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти шарафига Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм берилган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Бухоро Уч чақалоқ Шавкат Миромонович Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар