...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода катта захирали газ кони топилди


12:19, 29.08.2018 Жамият
 6 149

Ўтган йили бошланган қидирув ишлари ўз самарасини берган.

Бухоро вилоятидаги “Тўмарис” номини олган янги газ конденсат конидан кунига 300-400 минг куб метр дебитига эга табиий газ ва конденсат оқимини олишга эришилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Газни биринчи қидирув қудуғини синаш вақтидаёқ олишга эришилган. Ушбу қудуқнинг чуқурлиги 2028-2020 метрни ташкил этиб, у Юқори юра қатламида жойлашган.
 
“Тўмарис” ҳудудидаги янги газ конденсат кони эса Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегараси яқинидаги Ромитан туманида жойлашган. Ушбу кон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “2017-2021 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича минерал ва хомашё базасини ривожлантириш ва ишлаб чиқиш Давлат дастурини тасдиқлаш” қарорига мувофиқ амалга оширилаётган геологик қидирув ишлари доирасида очилган.
 
Кон майдони 13 квадрат километрни ташкил қилиб, 2017 йилда қидирув бурғилаш ишларини олиб бориш учун тайёр ҳолга келтирилган. С3 тоифаси бўйича истиқболли ресурслар 5,2 миллиард куб метр табиий газ ва 131 минг тонна газ конденсати ҳажмида баҳоланган. 
 
“Тўмарис” кони ҳудудида қидирув ишлари давом эттирилади. Хусусан, углеводород конларини аниқлаш мақсадида иккинчи ва учинчи қидирув қудуқларини бурғилаш ишлари олиб борилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Газ кони Бухоро Ўзбекнефтгаз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар