...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун “Жосус 007” 47 ёшни қарши олди


17:16, 02.03.2016 Кино
 2 847

Унинг Жеймс Бонд образини яратиши сочи, кўзининг ранги ва тана тузилиши сабабли жуда катта норозиликларга сабаб бўлганди.

Дэниел Крейг “Жосус 007” билан боғлиқ бир қатор фильмлардаги Жеймс Бонд образи, “Аждар татуировкали қиз” фильмидаги Микаэль Блумквист роллари, шунингдек, “Олтин компас”, “Момақалдироқлар уйи” фильмларидаги роллари билан уни бутун дунё тан олган.

Дэниел Крейгнинг тўлиқ исми Дэниел Роутон Крейг. У Англиянинг Честер шаҳрида 1968 йилнинг 2 мартида ижодкорлар оиласида дунёга келган. Унинг отаси бир вақтлар балиқчилик билан шуғулланган. Кейинчалик заводда ишлаган, маълум вақтдан сўнг заводдан кетиб хусусий барини очган. Онаси эса рассомчилик санъати билан шуғулланган. Яъни у санъат асарларининг олди сотдиси билан қизиққан.

Ота-онаси ажралишгач, Крейг ва унинг катта опаси Леа оналари билан қолишди. Аввал Ливерпулга кейин эса Хойлэйкка кўчиб ўтишди. Хойлэйкда Дэниелнинг онаси машҳур рассом Макс Блондга турмушга чиқади.

6 ёшида бўлажак юлдуз мусиқа билан шуғулланишни бошлаган. Бундан ташқари катта синфларда у “Hoylake Rugby Club” регби жамоаси таркибида ўйнарди. Шу билан бирга Дэниел 6 ёшидаёқ Честер шаҳридаги болалар театрида роль ижро этарди. Ана ўша даврлардаёқ Дэниел катта бўлганида актёр бўлиши кераклигини тушуниб етади ва мақсади сари ҳаракатланишни бошлайди.

16 ёшида у Лондонга кўчиб ўтади ва Миллий ёшлар театрига ишга киради. Актрёрлик фаолиятини 1992 йилдан бошлаган Крейг Британия телевидениеси учун суратга олинган қатор сериал ҳамда фильмларда суратга тушади ва оз бўлса-да машҳурлик қозонади. Бироқ театр ва кинодаги бу роллар унга даромад келтирмасди, шу сабабдан у маошини харажатларига базўр етказарди. Қўшимча даромад топиш истагида у ресторанга официант бўлиб ишга кирган. Орадан бироз вақт ўтиб, у Гилдхолл драматик санъати мактабига ўқишга киради ва актёрлик маҳоратини оширишга киришади. Ушбу мактабни актёр 1991 йил тамомлайди ва дипломга эга бўлади. Шундан сўнг, у режиссёрларнинг эътиборига тушади ва илк бор “Америка фаришталари” номли йирик картинага таклиф қилинади.

Гарчи роллар иккинчи даражали бўлса-да, Голливуд кино режиссёрлари унинг персонажи устида бош қотира бошлашади. Ёрқин образларни у “Музлаган уй”, “Елизавета” ҳамда “Муҳаббат – бу иблис” фильмларида ҳам яратган. Оламшумул машҳурликни эса унга “Лара Крофт: Қабрлар ўғриси” фильмидаги Алекс Уэст роли тақдим этди.

Орадан кўп ўтмай у “Лаънатланган йўл”, шоира Сильвии Платнинг биографик фильми бўлмиш “Сильвия”, “Мюнхен” каби фильмларда роль ижро этди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳақиқий машҳурлик унга “Жосус 007: Казино рояль”даги ролидан сўнг келди. Ўшанда фильм продюсерлари бу ролга айнан Дэниелнинг тўғри келишини билиб, айнан уни танлашган эди.



Дастлаб унинг Жеймс Бонд ролини ижро этиши киношунослар, танқидчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан салбий тарзда қарши олинди. Сочлари малла, кўзлари мовий, бўйи аввалги жосусларникидан паст – 1,85 сантиметр, мускуллари ҳаддан зиёд катта каби айбловлар унинг муваффақиятига таъсир ўтказа олмади. 2006 йилнинг 17 ноябрида барибир бош ролда Дэниел Крейг ўйнаган фильм намойиши бўлиб ўтади.

Бундан сўнг у “Жосус-007”нинг бошқа қисмларида ҳам бош ролни ижро этди. Айтиш керакки, аввалига у ушбу фильмнинг 4 та қисмида ўйнаш учун шартнома тузганди. 2012 йили у фильмнинг бешинчи қисми учун ҳам шартнома имзолади.

2011 йили у ҳамкасби Руни Мара билан биргаликда “Аждар татуировкали қиз” фильмида бош ролни ижро этди ва кинотанқидчилар, киношунослар ва миллионлаб мухлисларнинг мақтовларига сазовор бўлди.

1992 йили Дэниел Фиона Лаудонга уйланган. Орадан бир йил ўтиб, унинг тўнғич фарзанди Элла дунёга келади. 1994 йилда эса жуфтлик ажралади. Шундай бўлса-да, улар дўст бўлиб қолишда ва қизларини биргаликда тарбиялашда давом этишди.

1996 йили актёр ва Хайке Макатч ўртасида муҳаббат пайдо бўлади. 2004 йили улар ўз йўлларидан кетишади.

2011 йилнинг 22 июнида Нью-Йоркда у “Момақалдироқлар уйи” триллерида биргаликда роль ижро этган актриса Рэйчел Вайс билан никоҳдан ўтади. Тўйда 4 киши – келин-куёв ва уларнинг фарзандлари иштирок этган, холос.



Дэниел Крэйг – регби ўйини бўйича профессионал даражага етган. Шунингдек, у “Ливерпуль” футбол клубининг ашаддий мухлиси.

Актёрнинг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

• Яқинлари уни Дэн деб чақиришади.

• Истамбула “Жосус-007”нинг “007: Skyfall координаталари” фильмининг маълум сюжетлари суратга олинган. Шаҳардаги Гранд деб номланувчи бозорининг том қисмида суратга олиш ишлари кетаётган маҳалда, бозор ўз ишини тўхтатмаган. Пастдагилар томда кино олинаётганини ҳам билишмаган.

• Del Monte компанияси Дэннинг елка ва бош қисмини эслатувчи музқаймоқ яратган. Айтиш керакки, ушбу музқаймоқ компанияга катта даромад олиб келган.

• Дэн “Казино Рояль” учун 3.200.000 АҚШ доллари, “Квант милосердия” фильми учун эса 7.200.000 АҚШ доллари миқдоридаги гонорарни олган.

• Турли йилларда “Жосус 007” агенти Жеймс Бонд образини 6 актёр гавдалантирган. Улар – Шон Коннери, Жорж Лэзенби, Рожер Мур, Тимоти Далтон, Пирс Броснан ҳамда Дэниел Крейг. 2015 йил Лондондаги Мадам Тюссо музейида ана шу 6 актёрнинг мумдан қилинган ҳайкаллари мавжуд.
Умида Якубова

Теглар:Жеймс Бонд Дэниел Крейг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!