...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жеймс Бонд ҳақидаги навбатдаги фильм учун кураш бошланди


12:43, 26.04.2017 Кино
 2 511

Лойиҳа хуқуқи MGM ва EON компанияларига тегишли.

Голливуднинг йирик – Warner Bros, Universal, 20th Century Fox ва Sony Pictures киностудиялари Жеймс Бонд ҳақидаги навбатдаги фильмни суратга олиш учун курашни бошлашди.
 
Лойиҳа хуқуқи MGM ва EON компанияларига тегишли. Уларнинг Sony Pictures билан шартномалари бўлган. Шу боис ҳам Sony Pictures лойиҳани ўзида олиб қолиш ниятида. Компания раҳбари Казуо Хирари юқоридаги компаниялар билан музокараларни бошлаб юборган.
 
Айтиш жоизки, “бондиана” Sony Pictures учун имиж лойиҳа ҳисобланади. Ваҳоланки, компания бу лойиҳадан катта фойда кўролмаган. Гап шундаки, 2014 йили хакерлар студия раҳбарларининг фойда борасидаги ёзишмаларини қўлга киритишган. Маълум бўлишича, “007: Спектр” жаҳон кино прокатида 1 миллиард доллардан кўп ишлаган бўлса-да, компания бу фильм орқали атиги 38 миллион доллар соф фойда олган, холос.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Жеймс Бонд Warner Bros Universal 20th Century Fox ва Sony Pictures киностудиялари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!