...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкентда Президент соврини учун I Халқаро турнир бўлиб ўтади. Соврин жамғармаси 100 000 доллар!


13:23, 06.09.2018 Жамият
 3 077

Баҳсларга бугун соат 16:00 да старт берилади. Тантанали очилиш маросими соат 17:00да бошланади.

Бугун, 6 сентябрь куни Кураш миллий спорт тури куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун I Халқаро турнири бўлиб ўтади.
 
Мусобақа эркаклар ўртасида мутлақ вазн тоифасида ташкил қилинади. Унда жаҳоннинг 40 га яқин мамлакатидан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Баҳсларда саккиз нафар ўзбекистонлик полвон қатнашади.
 
Турнирнинг соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Биринчи ўрин эгаси 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритади.
 
Иккинчи ўрин 25 000 АҚШ долларига эга бўлса, учинчи ўринни банд этган полвонлар ўз ҳисобларини 10 000 АҚШ доллари билан бойитиб олишлари мумкин бўлади.
 
Шунингдек, 5-8 ўринни эгаллаган спортчилар ҳам 1250 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланадилар.
 
Баҳсларга бугун соат 16:00 да старт берилади. Тантанали очилиш маросими соат 17:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Кураш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар