...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун 70-Халқаро Канн кинофестивали бошланади


14:26, 17.05.2017 Кино
 3 450

Ушбу йилда фестивалнинг асосий танлов дастуридан 18 та картина ўрин олган.

Бугун, 17 май куни Францияда 70-Халқаро Канн кинофестивали бошланади. Фестивалнинг расмий сайтида бош соврин – Олтин палма япроғи учун курашадиган фильмлар рўйхати эълон қилинди.
 
Ушбу йилда фестивалнинг асосий танлов дастуридан 18 та картина ўрин олган.
 
Очилиш ва ёпилиш маросимлари бошловчиси Моника Белуччи бўлади.
 
Ҳакамлар ҳайъати орасида Жессика Честейн, Уилл Смит ва Паоло Соррентино бор, раис эса Педро Альмодовар.
 
70-Канн кинофестивалининг рамзи сифатида машҳур италиялик актриса Клаудиа Кардинале танлаб олинди. Расмий постерда айнан унинг 1959 йилдаги фильмда Рим томларида рақсга тушаётгани тасвирланган расми акс этган.
 
Фестиваль 28 майга қадар давом этади.
 
Канн-2017 кинофестивалининг расмий дастури
 
Очилиш маросимидаги фильм
 
• Исмоил шарпаси, режиссёр Арно Деплешен
 
Асосий танлов
 
• “Олам, тўла мўъжиза”, режиссёр Тодд Хейнс

• “Икки юзли ошиқ”, режиссёр Франсуа Озон

• “Ёш Годар”, режиссёр Мишель Хазанавичус

• “Майровиц оиласи тарихи”, режиссёр Ноа Баумбак

• “Окча”, режиссёр Пон Чжун-хо

• “Севги эмас”, режиссёр Андрей Звягинцев

• “Хеппи-энд”, режиссёр Михаэль Ханеке

• “Ортиқча одам”, режиссёр Корнел Мундруцо

• “Сен ҳеч қачон бу ерда бўлмагансан”, режиссёр Линн Рэмси

• “Кейинги кунга”, режиссёр Хон Сан-су

• “Ёғду”, режиссёр Наоми Кавасе

• “Йўқ жойдан”, режиссёр Фатих Акин

• “Муқаррар нафс”, режиссёр София Коппола

• “Бир дақиқада 120 зарба”, режиссёр Робин Кампилло

• “Роден”, режиссёр Жак Дуайон

• “Муқаддас буғунинг ўлдирилиши”, режиссёр Йоргос Лантимос

• “Беозор”, режиссёр Сергей Лозница

• “Яхши дамлар”, режиссёрлар Бен Сэфди ва Жошуа Сэфди
 
Танловдан ташқари фильмлар

• “Базмларда қизлар билан қандай гаплашиш керак?”, режиссёр Жон Кэмерон Митчелл

• “Ўлмаснинг тиғи”, режиссёр Такаси Миике


• “Юзлар, қишлоқлар”, режиссёрлар Аньес Варда ва ЖейАр


Асосий қараш дастури
 
• “Барбара”, режиссёр Матьё Амальрик

• “Торлик”, режиссёр Кантемир Балагов

• “Саҳролар дугонаси”, режиссёрлар Сесилия Атан ва Валерия Пивато

• “Шамолли дарё”, режиссёр Тейлор Шеридан

• “Соҳибжамол ва кучуклар”, режиссёр Каутер Бен Ханья

• “Устахона”, режиссёр Лоран Канте

• “Омадли”, режиссёр Сержио Кастеллитто

• “Абрилнинг қизлари”, режиссёр Мишель Франко

• “Вестерн”, режиссёр Валеска Гризебах

• “Йўналиш”, режиссёр Стефан Командарев

• “Йўқол”, режиссёр Дьердь Кристоф

• “Ҳозирча биз шу ердамиз”, режиссёр Киеси Куросава

• “Ёш аёл”, режиссёр Леонор Серай

• “Қушлар қайтганда”, режиссёр Карим Муссауи

• “Урушдан сўнг”, режиссёр Аннарита Замбрано

• “Ташландиқ”, режиссёр Мохаммад Расулоф
 
Махсус намойишлар
 
• “12 соат”, режиссёр Раймон Депардон

• “Жаннатдаги иблислар”, режиссёр Жуд Ратман

• “Орзу қилинадиган ер”, режиссёр Южин Жареки

• “Камера Клэр”, режиссёр Хон Сан-су

• “Денгиз қайғуси”, режиссёр Ванесса Редгрейв

• “Напалм”, режиссёр Клод Ланзманн

• “Ноқулай давом”, режиссёрлар Бонни Коэн ва Жон Шенк

• “Улар”, режиссёр Анахита Хазвинизаде
 
Фестивалнинг 70-йиллиги шарафига бағишланган намойишлар

• “Твин Пикс” (учинчи мавсумнинг икки серияси), режиссёр Дэвид Линч

• “Кўл узра” (иккинчи мавсум), режиссёрлар Жейн Кэмпион ва Ариэл Кляйман

• “24 кадр”, режиссёр Аббас Киаростами

• “Юр, сузамиз”, режиссёр Кристен Стюарт
 
Тунги намойиш дастури
• “Тонг олди ибодат”, режиссёр Жан-Стефан Совер

• “Шавқатсиз”, режиссёр Пён Сон-хен

• “Ёвуз аёл”, режиссёр Чон Бен-гиль
 
Таъкидлаш жоизки, тошкентлик талаба Мухлиса Азизованинг “У” деб номланган фильми ҳам Канн фестивалига қўйилган эди. Бироқ мазкур қисқаметражли фильм фестиваль дастурларида қайд этилмаган.
Сумбула

Теглар:Канн кинофестивали Моника Белуччи Олтин палма япроғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!