...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канн кинофестивали-2017: кутилган ва кутилмаган ғолиблар


10:52, 29.05.2017 Кино
 3 538

Бундай статуэткани ясаш тахминан 20 минг еврога тушади. Мукофотнинг оғирлиги – 1.2 килограмм.

70-бор ўтказилган Канн кинофестивали Арно Деплешеннинг “Исмоил шарпалари” фильми билан очилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 28 май куни ушбу фестивалнинг ёпилиши ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бош мукофотни швед режиссёри Рубен Остлунд ўзининг “Квадрат” номли фильми билан илиб кетди.
 
Фестивалда етакчилик қилган россиялик режиссёр Андрей Звягинцев фақат ҳакамлар соврини олди холос. Ёпилиш маросимини италиялик актриса Моника Белуччи олиб борди.
 
Канн кинофестивали-2017 ғолиблари:
 
Олтин пальма новдаси: “Квадрат”, Рубен Остлунд.
 
Гран-при: “Бир дақиқада 120 зарба”, Робен Кампийо.
 
Ҳакамлар соврини: “Севги эмас”, Андрей Звягинцев.
 
Энг яхши режиссёр: София Коппола.
 
Энг яхши сценарий: Йоргос Лантимос “Муқаддас кийикнинг ўлдирилиши” ва Линн Рэмси “Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан” фильмлари учун.
 
Энг яхши актриса: Дайан Крюгер, “Чегарада”.
 
Энг яхши актёр: Хоакин Феникс, “Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан”.
 
Экуменик ҳакамлар соврини: “Нурланиш”, реж. Наоми Кавасе.
 
ФИПРЕССИ соврини: “Бир дақиқада 120 зарба”, реж. Робен Кампийо.
 
Пальма ити мукофоти: “Майровицдар оиласи тарихи” фильмидаги Бруно роли учун Эйнштейн ити.
 
Маълумот учун, Пальма новдаси 24 каратли олтиндан ясалган кристал бўлаклардан ташкил топган. Бундай статуэткани ясаш тахминан 20 минг еврога тушади. Мукофотнинг оғирлиги – 1.2 килограмм.
 
Шунингдек, мукофотни икки мартадан қўлга киритган режиссёрлар: Билле Аугуст, Эмир Кустурица, Сехэй Имамура, ака-ука Дарденнлар, Михаэль Ханеке ва Кен Лоуч. Учта мукофотни ҳали ҳеч ким олмаган.
Бобур Жалолов

Теглар:Канн кинофестивали Олтин пальма новдаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!