...
МЕНЮ
ONLINE TV

Брюсселдаги терактлар юзасидан ТИВ расмий ахборот берди


10:25, 24.03.2016 Жамият
 2 368

Брюсселда содир бўлган тўртта терактда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 яқин одам жароҳатланди.

22 март куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида жойлашган “Завентем” аэропортида ва метро бекатида теракт содир этилган эди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқароларининг бор-йўқлиги ҳақида расмий ахборот берди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонасининг маълумотларига қараганда, 23 март ҳолатига кўра Брюссель шаҳрида содир бўлган қатор портлашлар натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар рўйхатида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Брюсселда содир бўлган тўртта терактда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 яқин одам жароҳатланди. 

Теглар:Бельгия Брюссель Теракт ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар