...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Тошкент шаҳар ИИББнинг янги бошлиғини таништирди


18:58, 14.02.2018 Жамият
 4 657

Рустам Жўраев бунгача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири сифатида фаолият юритган.

Бугун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ЎзАга маълум қилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра, генерал-майор Рустам Мирзаевич Жўраев Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Бош вазир Абдулла Арипов томонидан янги жамоасига таништирилган Рустам Жўраев айни пайтда ўз иш фаолиятини бошлаган.
 
Рустам Жўраев бунгача Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган.
 
Рустам Жўраев 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олган.
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИББ Рустам Жўраев Бош вазир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар