...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимига ўтказилди


10:48, 15.09.2016 Жамият
 9 977

Мажид Каримов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшларга оид сиёсат, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - ёшларга оид сиёсат, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари Мажид Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифаларидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси портали хабар бермоқда.
 
“2016 йил 13 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4834-сон фармонига мувофиқ  Каримов Мажид Маликович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшларга оид сиёсат, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди”, дейилади ҳукумат ахборотида.
 
Маълумотларга қараганда, Мажид Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Абдулла Ниғматович Арипов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.
 
Қолаверса, Рустам Содиқович Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

Теглар:Мажид Каримов Шавкат Мирзиёев Рустам Азимов Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар