...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокурорга Коррупцияга қарши курашиш бўйича янги вазифа юклатилди


13:08, 06.02.2017 Жамият
 3 873

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясини бошқаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” тасдиқланди. Бу ҳақдаги ҳужжат “Lex.uz” сайтида чоп этилди.
 
Дастурда белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясини бошқаради. Бу комиссиянинг қарорларини барча давлат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
 
Комиссиянинг асосий вазифаси коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш ҳисобланади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Президент қарори Коррупция Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар