...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура 2015 йилда келиб тушган мурожаатлар юзасидан ҳисобот берди


13:51, 09.01.2016 Жамият
 3 046

Мурожаатларни қабул қилиш марказига 26612 та, шундан тадбиркорлардан 1587 та мурожаатлар келиб тушган

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб жорий қилинган мурожаатларни қабул қилиш Марказининг 2015 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

Унга кўра,  2015 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар мурожаатларни қабул қилиш марказига 26612 та, шундан тадбиркорлардан 1587 та мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 5,9 млрд сўмлик иш ҳақи, пенсия, нафақа пуллари, тўланиши таъминланган, 486 млн сўмлик алимент ва бошқа қарздорликлар ундирилган, ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан 101 протест келтирилган, 20,09 млрд сўм пул маблағлари ундириш ҳақида судларга 376 та аризалар, ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича 163 та тақдимномалар киритилган. Шунингдек, жиддий қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 168 та жиноят ишлари кўзғатилиб, 319 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шу жумладан, тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар бўйича 7 та жиноят ишлари қўзғатилган, 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан 19 та протест келтирилган. Ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитларини бартараф этиш бўйича 10 та тақдимномалар, 0,63 миллиард сўм маблағларни ундириш ҳақида судларга 9 та аризалар киритилган ҳамда тадбиркорларга 6,1 миллиард сўмлик кредитлар ажратилишида ёрдам кўрсатилган. 

Теглар:Бош прокуратура Мурожаатлар маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар