...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бола пули бериш учун таъмагирлик қилган МФЙ ходими жазоланди


17:49, 02.05.2017 Жамият
 4 375

Фарзанди учун нафақа пули берилаётгани эвазига ҳар ойда юз минг сўм талаб қилган.

Фарзанд дунёга келгач, онанинг вазифаси унга ғамхўрлик қилишдир. Бола то боғча ёшига етгунча аёл бошқа иш қилишдан чекланиши табиий. Бундай пайтда оиладаги шароитга қараб она маҳалла фуқаролар йиғинидан бола парвариши учун ёрдам пули олиши мумкинлиги қонунчиликда белгиланган.
 
Лекин бу имтиёздан фойдаланишда аёллар баъзан айрим муаммоларга дуч келаётир. Тайлоқ туманида яшовчи фуқаро Л.Оқиловадан маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан бири икки ёшгача бўлган фарзанди учун нафақа пули берилаётгани эвазига ҳар ойда юз минг сўм талаб қилган. Аёл бу вазиятда баъзи фуқароларга ўхшаб порахўрга айтган пулини қўшқўллаб тутқазмай, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
 
Аниқланишича, мазкур мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар батафсил ўрганилиб, аёлнинг мурожаати ўз тасдиғини топди. Тайлоқ туманидаги “Эски Жума” маҳалла фуқаролар йиғини котибаси Х.Холмирзаевага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади ЎзА хабарида.
 
Жиноят кодексининг мазкур моддасида “Фирибгарлик” жинояти ва унга бериладиган жазолар назарда тутилган. Жумладан, шу модданинг 1-қисмида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 
Шунингдек, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро А.Янгибоевадан ҳам маҳалла фуқаролар йиғини ходими фарзандига нафақа пули тайинлаш эвазига пул талаб қилиб, ана шу ҳолатни содир этган. Фуқаронинг бу борадаги мурожаати бўйича ўтказилган тезкор текширишда мазкур йиғин котиби С.Қораева фирибгарлик йўли билан А.Янгибоевадан 600 минг сўм пулни олган вақтида ушланиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
 
Бош прокуратурада ташкил қилинган Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш марказининг “ишонч телефони” барча турдаги мурожаатларни туну кун қабул қилаётгани туфайли юқоридаги каби жиноятларга вақтида чек қўйилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Бола парвариши МФЙ Пора 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар