...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ ва UNESCO ёш журналистлар учун тренинг ташкил этди


22:58, 17.11.2015 Жамият
 2 279

Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетида радиожуналистикага бағишланган амалий тренинглар ўз ишини бошлади.

   17 ноябрь куни Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида, БМТнинг журналистларни тайёрлаш маркази ва UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Халқаро журналистика факультети талабалари учун ўқув тренинглари ўз ишини бошлади. Семинарда халқаро журналистика факультетининг 30 нафар талабаси, интернет сайтлари, радиостанциялар муҳарирлари ва ходимлари иштирок этишди. Тренингнинг асосий мақсади - радиожурналистика буйича тажриба ошириш, бу йўналишда мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш ва ўрганилмаган жиҳатларни амалиётга тадбиқ этишдан иборат.

   Эслатиб ўтамиз, тренинглар 17 ноябрдан 20 ноябрга қадар давом этади. Унда “Ўзбекистон” радиоканалининг бош муҳарир ўринбосари Раъно Юлдашалиева, “Classic-FM” радиоканалининг бош муҳарири Гули Икромова ўз маърузалари билан қатнашишади. Мутахассислар томонидан ўтиладиган барча дарсларда иштирок этиш бепул.
Умида Мухторбекова

Теглар:БМТ UNESCO жаҳон тиллари университет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар